Богдан Милич: "Андижон"да ўзимни уйдагидек ҳис қилмоқдаман"
15 feb 2022 08:25
News
Богдан Милич: "Андижон"да ўзимни уйдагидек ҳис қилмоқдаман"
Виктор Кумиков шогирдлари бугун Анталия йиғини доирасида илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Москванинг "Торпедо" жамоаси билан кечган тўқнашувда "бургутлар"нинг черногориялик ҳужумчиси Богдан Миличнинг иккита голи ўйиндан ташқари ҳолат сифатида қайд этилди. Баҳс якунига етган паллада Миличнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Яхши ҳам бу ўртоқлик учрашуви эди. Шу боис ортиқча ҳиссиётларга берилишни пайти эмас. Биринчи голда менимча офсайд йўқ эди, иккинчи голда ҳакам тўғри қарор чиқарди. Чемпионатга пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Чунки ҳали ҳолатимиз юз фоиз талабга жавоб бермайди. Ишлашда давом этамиз. Про-лига ўйинларида ҳаракатларимиз ўхшиши учун ҳозирги хатоларни фойдали, деб биламан.
"Андижон"да ички муҳитга гап бўлиши мумкин эмас. Ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилмоқдаман", - дейди Милич.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments