Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Бобуржон Акбаров: "Улар Ла Лигада ишлаган катта тажрибага эга мураббийлар" News

Бобуржон Акбаров: "Улар Ла Лигада ишлаган катта тажрибага эга мураббийлар"

"Сурхон" сардори Бобуржон Акбаров клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Бобур, Анхель Перес Лопес бошчилигидаги испаниялик мураббийлар штаби билан ишлаш қандай?

- Испаниялик мутахассисларнинг тайинланиши ҳақидаги хабар менда катта қизиқиш уйғотди. Шахсан бу менинг фаолиятимдаги иккинчи ҳолат. Албатта, машғулотларда шундай кучли мутахассислар билан ишлаш футболчи учун қанчалик фойдали эканини қайд этган бўлардим. Мураббийлар штаби Испания Ла Лигаси ва бошқа мамлакатларда ишлаган катта тажрибага эга. Клубда ҳам, машғулотлар жараёнида ҳам ўзгаришлар сезиларли бўлди. Бу яқин келажакда ўз самарасини беришига ишонаман

- Футболчилар ва мураббийлар штаби турли тилларда гаплашиши машғулотлар жараёнига тўсиқ бўлмайдими?

- Мен учун бу қандайдир тўсиқ эмас. Аммо бошқа футболчилар мураббийлар талабларига тезда мослашиб кетишди. Тил тўсиғи ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бизга Нодир ака (Юсупжонов – таржимон), Элёр ака (Узоқов – клуб менеджери) фаол ёрдам беришмоқда

- Олдинда жамоани АГМКга қарши Суперлиганинг 4-тур учрашуви кутиб турибди. Жамоа чемпионат фаворитларидан бири, аммо стартда бу жамоа кўп очко йўқотди. Бундай «ғазабланган» рақиб билан ўйнаш қанчалик қийин бўлади?

- Айни дамда айрим жамоаларнинг кучсизлиги ҳақида гапириб ўтириш ярамайди. Энди барча жамоалар янги футболчилар билан кучайиб, мавсумга жиддий тайёргарлик кўришди. Ҳар бир клуб ўзига хос тарзда кучли ва ҳозир фаворит ва аутсайдерлар рейтинги йўқ. АГМК миллий чемпионатимиз пешқадамларидан бири эканлигини ҳамма билади. Биз ҳар бир жамоага қарши юқори темпда ўйнашга ва майдонда боримизни беришга тайёрланамиз

- Сиз жамоа сардорисиз. Сардорлик боғичини тақиш сизга босим ўтказадими?

- Сардорлик боғичини тақиш ҳатто тажрибали футболчидан ҳам катта масъулият талаб қилади. Мен аллақачон бошқа жамоаларда сардор бўлганман ва бу қанчалик муҳим ва масъулиятли эканини тушунаман. Футбол майдонида ва ундан ташқарида сиз ёш йигитларга ўрнак бўлишингиз керак. Сардор бўлиш худди майдонда мураббий бўлишдек. Учрашув давомида мураббийнинг фикрларини йигитларга тўғри етказиш керак. Айни пайтда сардорлик боғичини тақиш мен учун жуда шараф ва «Сурхон»дек жамоа сардори эканлигимдан фахрланаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика