Latest news

16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  2 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  1 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  8 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  16 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  19

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик» News

Бобур Зухриддинов: «Ютадиган ўйинда мағлуб бўлдик»

«Обод» – «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зухриддинов иштирок этди.
-   Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин: ютадиган ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳимоядаги хатолар панд берди. Натижада ғалабани қўлдан чиқардик.

-   Бугунги ўйинда ҳимоя чизиғида Аброр Хусенов ва Акбар Ходжаевлар хизматидан фойдалана олмадик. Натижада ҳимоя чизиғида ўзгариш бўлди. Бу футболчилар шу пайтгача ҳимояда бирга ўйнашмаган, шу сабабли бир-бирини тушуниб ўйнашда камчиликлар кўзга ташланиб қолди.

-   Бугунги учрашувда ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби йўқ. Умуман, Ҳамроев бугунги учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Дилшод кейинги ўйинларни ҳам бугунгидек юқори савияда ўтказса, асосий таркибдан жой олиши мумкин. Муборакда «Машъал»га қарши кечган ўйин олдидан дарвозабонимиз Даврон Жўрақулов бироз бетоб бўлган экан. Шу боис у ўйинга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келолмаган. Бу эса бизга панд берди.

-   Жамоада 11 метрлик жарима зарбаларини асосан Санжар Тўрақулов амалга оширади. Муборакдаги ўйинда у биринчи вазиятдан фойдалана олмади. Иккинчи бор рақиб дарвозасига пенальти белгиланган вазиятда эса Санжарни алмаштирган эдик. Агарда «Машъал» дарвозасига иккинчи бор пенальти тепишимизни билганимда Тўрақуловни алмаштирмаган ва унга яна имкон берган бўлардим. Футбол шуниси билан қизиқ, бир дақиқадан кейин нима содир бўлишини билмайсан.

«Обод» ФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика