Latest news

23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  1 23:20АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  0 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  4 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:02"Ливерпуль" Исакнинг нархидан қўрқиб кетди  7

Бобур Зуҳриддинов: “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади” News

Бобур Зуҳриддинов: “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади”

“Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қизиқарли ўйин бўлди.  Бундай иродали баҳслар хар иккала жамоани янада кучли қилишига шубҳам йўқ. “Нефтчи” кутганимдан кўра, яхши ўйнади. Аввалги баҳсларни кўриб чиққандим. Бугун “Нефтчи” жамоаси олдинги учрашувларга қараганда, жиддийроқ ўйин намойиш этди. Рақибни табриклайман.

- Бугун “Обод” жамоаси вазиятлардан фойдалана олмаганини қандай изоҳлайсиз?
- Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси фақат бизда эмас. Бу муаммо жуда кўп жамоаларда мавжуд. Ҳужумларни самарали якунлаш борасида ишлаяпмиз. “Обод” – ёш жамоа. Уларга совуққонлик етишмаяпти.

- Натижа меҳмонлар учун ёмон бўлишига қарамай, яхши кайфиятда интервью беряпсиз. Ўйиндан тўлиқ қониқдизми?
- Бугун шогирдларим мен берган кўрсатмаларни 95 % аниқ бажарди. Фақат баъзи вазиятларда хато қилишди ва бу хатолар мағлубиятга сабаб бўлди. Тушкунликка тушиш йўқ. Кейинги ўйинларга тайёрланамиз

- Битти ўйинда 3 та пенальти. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Бу ўйинни ўта муросасиз ўтганидек далолат беради. Жамоамизда ҳамма нарса етарли. Йигитларда ўйинга бўлган шижоат юқори. Фақат ғалаба кам холос, - деди “Обод” мураббийи.

“Нефтчи” матбуот хизмати.
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика