Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Бобур Зуҳриддинов: "Менга "Навбаҳор"дан ҳеч ким таклиф билан чиқмаган" News

Бобур Зуҳриддинов: "Менга "Навбаҳор"дан ҳеч ким таклиф билан чиқмаган"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" - "Машъал" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлганингиздек, шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Бугун иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишга лойиқ ўйин кўрсатди. Бу ерга ғалаба илинжида ташриф буюргандик. Бироқ биринчи бўлимдаги баъзи хатоларимиз эвазига кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашди. 

- Ҳакамлар ва "Навбаҳор-фарм" ҳақида нима дея оласиз?

- Наманган шаҳри ҳамиша футбол шаҳри бўлган. Бу ерга келишнинг ўзгача шукуҳи бор. Бу ердаги мухлислик Ўзбекистоннинг кам шаҳарларида кузатилади. Шу боис, бу ерда меҳмон сифатида ўйнаш ҳам ёқимли. "Навбаҳор-фарм"га қарши жиддий тайёрландик. Жамоанинг ўтган учта ўйинини таҳлил қилдик. Жорий мавсум наманганликлар кўп жамоага бошоғриқ бўлади. Ҳакамлар масаласида бирор фикр айта олмайман, чунки уларнинг фаолиятини таҳлил қиладиган инсонлар бор. 

- "Машъал" жорий мавсум охирида Суперлигага чиқа оладими?

- Бу йўлда имкон борича ҳаракат қиляпмиз. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. "Машъал" ҳақиқий жойига қайтиши учун қўлимиздан келганини қиламиз. 

- "Обод" жамоасида фаолият олиб бораётган пайтингиз, "Навбаҳор" келишингиз ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Менга ҳеч ким бундай таклиф билан чиқмаган. Бу гапни илк бор сиздан эшитишим. 

- Про лигадаги асосий рақобатчиларингиз қайси жамоалар саналади?

- Аввал айтганимдек, лигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионат энди бошланди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Бизда битта захира ўйини мавжуд. Мавжуд ўйинларда очко олишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика