Latest news

14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  2 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10

Бобур Зуҳриддинов: "Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим" News

Бобур Зуҳриддинов: "Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим"

Бугун Ёшлар Биринчилигида 30-тур ўйинлари старт олди.
Мавсумнинг сўнгги турида "Пахтакор" ўринбосарлари билан ҳисоб-китоб қилган "Обод" ёшлари мағлубиятга учради. Беллашувдан кейин меҳмонлар устози Бобур Зуҳриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашув яхши ўтди, дея оламан. Об-ҳавонинг ноқулайлиги ўйиннинг боришига таъсир қилди, албатта. Ҳар иккала жамоа аъзоларида ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Мезбонлардан фарқли равишда биз голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Аксинча, майдон эгалари дарвозамизни ишғол қилиб, ғалаба қозонишди.

Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим. Олий лигада тажрибали футболчилар билан ишлар эдим. Шу боис ёшлар билан ишлашда бироз қийинчиликка дуч келдим. Яъни, нимани хоҳлаётганимни тушунтириш борасида озгина қийналдим. Лекин айтишим мумкин, ўринбосарлар таркибида иқтидорли болалар етарлича. Агар улар ўз устида ишлашни тўхтатмаса, келаси мавсум асосий таркибда ўйнаш имкониятига эга бўлишади.


«Обод» ФК матбуот хизмати
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика