Latest news

21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  29 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим" News

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу турда ҳам ғалабали юришини давом эттирди.

Миржалол Қосимов шогирдларининг навбатдаги "қурбони" "Андижон" жамоаси бўлди. Coca Cola Суперлига 11-турида ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда олмалиқликлар рақибларини 3:1 ҳисобида таслим қилди ва мағлубиятсиз сериясини 11та учрашувга етказди. Ушбу баҳсдан сўнг АГМК жамоаси ҳимоячиси Бобур Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғри "Локомотив" билан ўйиндаги сценарий такрорланди. Лекин, "Андижон" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди, бўш ҳудудлар қолдирмасликка ҳаракат қилди. "Локомотив" эса очиқ ўйин таклиф қилганди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратмоқдамиз, имкониятлар бўляпти. Аммо, гол уришга қийналмоқдамиз. Шу нарса бизга тўсқинлик қилмоқда дейишим мумкин.

ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим. Авваллари ҳам бу ерда кўп ўйнаганман, майдон ҳолати аъло даражада бўларди. Мураббийимиз айтганларидек бу баҳона бўлмаслиги керак. "Андижон" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Лекин, у қадар ёмон эмас, бемалол футбол ўйнаса бўлади.

Мағлубиятсиз серия қайд этаётганимиздан хурсандман. Бу ҳолат ёқимлидир. Ўтган мавсумда жамоа мураббийдан тортиб футболчигача янгидан тузилганди. Ҳар қандай жамоани шакллантириш учун маълум бир вақт керак бўлади. Бу йил жамоамиз ҳар томонлама шаклланишга эришди. Олдинга интилиш ва ўсишда давом этамиз",- дейди Йўлдошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика