Latest news

09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  10 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз" News

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз"

Бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Бобур Йўлдошев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шу сабабли биз ўрин олган гуруҳдаги рақибларни осон демаган бўлардим. Аммо шуни таъкидлай оламанки, “Локомотив” 2016 йилги Чемпионлар Лигасида жуда катта тажриба тўплади ва эндиликда бу йил ўрганган жиҳатларимизни келаси мавсумда амалда янада яхшироқ қўллашга уринамиз.

Бу йил кўрдик, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлар экан! Демак, келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз. Менимча, барчамиз бир мақсад йўлида аҳил жамоа бўлган ҳолда буни албатта уддалай оламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика