Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Бобур Йўлдошев: "Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз" News

Бобур Йўлдошев: "Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз"

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етиш арафасида турибди.
Бугун 6-тур доирасидан ўрин олган қолган учрашувлар ҳам ўтказилади ва плей-оффга йўл олган барча жамоалар номи аниқ бўлади. Афсуски, мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатишга мажбур бўлган жамоалар орасида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам бор.

“Темирйўлчилар” кеча Эронда “Фулад” меҳмони бўлишди ва сўнгги беллашувда кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Учрашувда “Локомотив”нинг умидли ҳимоячиси Бобур Йўлдошев мавсумдаги илк ўйинини ўтказди. Биз эса Бобурнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Ўйинни ёмон бошламадик. Аввалбошдан мақсадимиз яхши ўйин намойиш қилиб, сўнгги учрашувда мухлисларимизга кичик бўлса-да, қувонч ҳадя этиш эди. Аммо бу ниятимизга ета олмадик. Йигитлар майдонда борларини беришга интилишди. Аммо омад биз тарафда бўлмади. Нима ҳам қила олардик… Ахир бу футбол…

Ўзим ҳам баҳсни асосий таркибда бошлашимни билгач, яхши ўйин кўрсатишга бел боғлагандим. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилмай, гол ўтказиб юбордик ва “Локо” мағлуб бўлди. Энди бор эътиборимизни ички чемпионатга ва Кубок беллашувларига қаратамиз” - дейди Бобур Йўлдошев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика