Бобур Акбаров: “Андижон”га бугун ғалаба жуда ҳам керак”
19 mar 2016 12:04
News
Бобур Акбаров: “Андижон”га бугун ғалаба жуда ҳам керак”
Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Андижон” Жиззахда “Зомин” билан куч синашади. Мазкур учрашув олдидан “бургутлар” ҳимоячиси Бобур Акбаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Бугун жамоамиз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Негаки бу йилги чемпионатда ҳозирча ғалаба қозона олмай турибмиз. Ортда қолган икки учрашувда ҳам мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Бугун Кубок баҳси бўлганлиги сабаб биринчи лига вакили “Зомин” билан ўйинда ғалаба козониб, бу билан олдинга бир қадам ташлашимиз керак деб ўйлайман. Яни ғалаба ўзимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб олишда ёрдам беради. Шунинг учун бугунги ўйинга кўп нарса боғлиқ. Лекин биринчи лига жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлиб келган. Агар бугун мураббийларни кўрсатмаларини майдонда хатосиз бажарсак ўйлайманки ўз мақсадимизга эришамиз – дейди Бобур Акбаров.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments