Latest news

14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  0 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  1 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  5 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  9 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  4 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  32 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида News

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси аъзолари Тошкентда иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Навоийликлар пойтахтимиздаги “Обод” ва “Ёшлик” стадионларида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпти.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Дастлаб Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Бобир Маъмиров (Россия)ларнинг “Қизилқум” машғулотларига қўшилганлигини билдиргандик.

Куни кеча эса ярим ҳимоячи Музаффар Умрзоқов навоийликлар билан машғулотларни бошлади. Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” ёшлари таркибида ўйнаган ҳимоячи Нодир Отажонов ҳам мураббийлар синовидан ўтмоқда.

 9 январь куни навоийликлар “Обод” стадионида назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу баҳсда биринчи лига вакили “Обод” футболчилари “Қизилқум” рақиби бўлди.

Мезбонларга қарши кончилар қуйидаги таркибда майдонга чиқишди: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Руслан Санаев, Баҳриддин Ваҳобов, Нодир Отажонов, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Нодиржон Шахобиддинов, Феруз Бобоқулов.

 Учрашув деярли тўлиқ навоийликлар ташаббуси остида ўтган бўлса-да, яратилган вазиятларни голга айлантиришда аксарият вазиятларда уларга аниқлик етишмади. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.  Тинимсиз ёққан ёмғир остида кечган учрашувнинг 43-дақиқасида  мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида ҳужумчи Алишер Холиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам бу вазиятда иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан жабрланувчининг ўзи унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс якунига қадар майдонда шиддатли ва кескин кураш борган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 12 январь куни ўтказади. Унда Самарқанд динамочилари “Қизилқум” жамоаси рақиби бўлади. Ўйин соат 13.00 да “Обод” стадионида бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика