Latest news

10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  6 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3

Бобир Абдихолиқов: "Водийда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни жуда соғинишган" News

Бобир Абдихолиқов: "Водийда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни жуда соғинишган"

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения ОТЖга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун Фарғонага етиб келди.

ЎФА расмий сайти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдиҳолиқов билан қисқача суҳбатни чоп этди.

"Фарғоналик футболчилар бизни жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор этамиз. Фарғонада катта футболни соғинишган. Бу ерда 2015 йилда “Истиқлол” стадионининг очилишида Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилганди. Ўтган давр мобайнида ишқибозлар яна халқаро ўйинларни соғинишгани кўриниб турибди.

Эртага бўладиган Андижондаги баҳсда стадион тўлиши аниқ. Фарғонада ҳам бизни мухлислар қўллаб-қувватлашларига ишончим комил. Кения билан ўйинлар осон бўлмайди. Лекин мазкур баҳсларда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Водийда терма жамоалар иштирокидаги халқаро ўйинларни жуда соғинишган.

Фурсатдан фойдаланиб, Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларини водийда ўтказишга қарор қилган Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбариятига футболчилар номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман" - деди Бобир Абдихолиқов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика