Latest news

08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  0 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  7 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади News

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади

Украина премьер лигасида яна бир ватандошимиз фаолият бошлаш арафасида.

Максим Шацких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Абдихолиқов Украина премьер лигасида фаолият юритадиган бўлди.

Шаҳбоз Беғамовнинг твиттерда маълум қилишича, Бобир Абдихолиқов Львовнинг "Рух" жамоаси билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Кеча клубда тиббий кўрикдан ўтган ва "Рух" футболчини кечанинг ўзидаёқ премьер лига қайдномасидан рўйхатдан ўтказган.

Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасидаги илк машғулотни ҳам ўтказишга улгургани ҳақида ҳам Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифасида маълум қилди.

"Рух" клуби бугун Бобир Абдихолиқов трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эътиборли тарафи, Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасида Украинада машҳур футболчи бўлган Максим Шацких сингари 16-рақамни танлади. Маълумки, Шацких 2015-2016 йилги мавсумларда айнан "Рух" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада тугатган.


Бобир футболни пулдан устун қўйди


Бобир Абдихолиқов трансфери маълумотлари билан батафсил бўлишиб турган Шаҳбоз Беғамов куни-кеча шундай пост қолдирди:

"Бобирга Осиёдан манфаатли таклифлар бўлди, лекин Абдихолиқов футболчи сифатида ўсишни танлади. Европада эса жуда кўп музокаралар олиб борилди ва ниҳоят бир қарорга келинди. Украинада осон бўлмаслиги аниқ. Қийин йўл орқали бўлса ҳам Бобир янада шаклланишни истади.

Масалан, ўзимиздан ҳам «Навбаҳор» ва «Турон» Бобирга ҳозирги бўлажак шартномасидан икки карра кўпроқ маош таклиф қилди. «Насаф» эса келишувни узайтириш учун квартира, машина ва ниҳоят яхши шароитга эга шартнома берди. Лекин Бобир Европада ўйнаш, кучлироқ лигаларга йўл очишни пулдан устун қўйди. Омад, Бобир", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Rating: +70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика