Latest news

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  13 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат News

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома тузди.

Ушбу трансфер амалга ошишида championat.asia сайти ва Football Group компаниясининг ҳиссаси катта бўлди. Футболчининг агенти Гайрат Хасбиуллин ушбу трансфер ҳақида ўз фикрларини билдирди:

"Биз нима учун айнан "Рух" клубини танладик? Чунки клубнинг ривожланиш йўли бизга маъқул келди. Бунда фикримиз бир жойдан чиқди. "Рух" худди "Насаф" ва "Краснодар" каби асосий эътиборни академияга қаратади ҳамда ёшларга кўп имконият беради. Айни пайтда "Рух" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Иван Федик 2013-2014 йилларда "Краснодар"да ишлаб тажриба орттирган. Бош мураббий Элдор Шомуродовни яхши танир экан, у Шомуродовга қўнғироқ қилиб Бобир ҳақидаги маълумотларни сўради. Ушбу трансфер амалга ошишида Максим Шацкихнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор. У "Рух" вакилларига қўнғироқ қилиб Бобирни тавсия қилди.

Кўпчилик айни пайтда "Рух" клуби эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб салбий фикрлар билдиришмоқда. Бу хато фикр, сабаби биз клубдаги молиявий ҳолат, академия, шароитлар ва ривожланиш йўли билан танишиб чиқдик. Барчаси аъло даражада.

"Рух" клубида 11та машғулот майдони бор экан, бассейн, кортлар, беш юлдузли база, бир вақтнинг ўзида 400 нафар футболчини қабул қила оладиган овқатланиш жойига эга. Яқин вақт ичида ушбу клуб Украинанинг топ клублари қаторидан жой олади. "Рух" бир неча йил ичида "Шахтёр" ва "Динамо" даражасига етиб олади.

Бундан ташқари биз бош мураббий билан шахсан гаплашдик ва у Бобирни жамоада кўришни исташини маълум қилди. Бу трансфер амалга ошишида жуда катта роль ўйнади. Биз Россия премьер-лигасига кўчиб ўтган ва майдон ташқарисида қолиб кетган футболчилар каби хатога йўл қўйишни хоҳламадик. Бобир учун бу клуб Европага трамплин бўлишига умид қиламиз ва ишонамиз.

"Рух" комбинацион футбол намойиш этади, бу эса Бобирга мос тушади. Жамоа пас билан ўйнашни, тўпни ўзида сақлаб туришни хуш кўради. Бу ҳам танловда муҳим аҳамият касб этди".




Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика