Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Интервью. Бобир Абдихолиқов: "Бу авлод билан Олимпиадага чиқиш шарт. Баҳонага ўрин йўқ" News

Интервью. Бобир Абдихолиқов: "Бу авлод билан Олимпиадага чиқиш шарт. Баҳонага ўрин йўқ"

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов билан уюштирилган интервьюда футболчи ОТЖ иштирок этадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига ташланган қуръа, Олимпиада йўлланмаси ва "иккинчи уйи"га айланган "Насаф"ни Ўзбекистондаги қандай жамоага алмаштириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Қуръадан олдин саватчаларга қараганимда, ҳар бир саватчада камида биттадан кучли жамоа турганди. Шу боис камида иккита кучли рақиб тушишини кутгандим. Якунда эса кутганимдан ҳам кучлироқ гуруҳ тушди. Бу "квартет"ни "ўлим гуруҳи" деб айтиш мумкин. Лекин биз гуруҳдаги рақиблардан қўрқаётганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Навбатчи ўйинлар йўқ. Муҳими, мусобақани ғалаба билан бошлаб олиш лозим. Бу гуруҳдан чиқиш учун камида иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт", - дея яқиндагина Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига ташланган қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Бобир Абдихолиқов.

- Бобир, вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, таркиб ҳақиқатдан кучли. Айниқса танлов борасида муаммо йўқ. Олимпия терма жамоамизга номзод барча футболчилар нафақат Суперлига жамоасида ўйнайди, балки ўз клубларида етакчи ролларда ҳам ўйнашмоқда. Яъни, яхши авлод етишиб чиқмоқда. Шуни эътиборга олиб айтсак, бу сафар олимпия йўлланмасини қўлга киритишга қодирмизми?

- Тўғри айтдингиз, ҳар битта клубда ҳозирги таркибимиздаги кўпчилик футболчилар етакчи ролларда. Танлов зўр. Таркиб кучли. Ҳар бир позицияда камида иккита футболчи бор. Рақобат зўр. Бу эса футболчиларни ўсишига ҳам кўмак беради. Ўйин сифати ҳам шунга яраша ўсади. Ҳар тарафлама яхши таркиб йиғилган. Бундан танловдаги таркиб билан олимпияга чиқиш керак, деб ўйлайман. Ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ. Осиё чемпионатига боргандан кейин барча бир хил шароитга эга бўлади. Фақатгина тайёргарлик босқичида хатога йўл қўйилмаса бўлгани.



- Друлович бошчилигида штабда авваллари бошқа мутахассисларда кузатилмаган ва сизга энг маъқул келган жиҳат нима? Фарқ борми ёки бошқа мураббийларда бўлгани каби жараёнларми?

- Друлович европалик мутахассислиги сезилиб туради. Профессионал. Ҳар бир кичик детални ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Друлович жамоавий ўйинни шакллантирмоқчи. Агарда буни эплай олсак, унда унча-мунча рақиблар биз билан чинакамига қийналиб қолади.

- Мураббий футболчилар билан машғулотлардан ташқари алоҳида юзма-юз суҳбат қурадими?

- Шахсан мен билан алоҳида гаплашмаган. Ўйлашимча, ҳеч ким билан индивидуал суҳбат қурмаган. Асосан шу машғулотлар пайтида бирор бир машқни бажараётганда хатога йўл қўйилса, унда олдимизга келиб тушунтиради.

- Бобир Абдихолиқов Друлович жамоасида тўпурарга айланган. Ваҳоланки сиз ОТЖда, охирги пайтлар "Насаф"да ҳам марказий ҳужумда эмас, балки қанот вингери сифатида ўйнамоқдасиз. Бундай самарадорликни сабаби нимада?

- Ҳар бир ўйинда максимал кучим билан ҳаракат қилиб, гол уриб, жамоага ёрдам беришни истайман. Бу хоҳ клуб бўлсин, хоҳ олимпия терма жамоасида. Шунчаки охирги пайтлар ОТЖ таркибида омадим кўпроқ чопмоқда. Вазиятларни голга айлантиришда самаралироқ ўйнамоқдаман.

- Осиё чемпионатида шахсий мақсадлар қандай? Чемпионатда нафақат олимпия йўлланмаси, балки чиройли ўйин кўрсатган ҳолда кейинчалик хорижлик скаутлар назарига тушиб, легионерга айланиш имконияти ҳам юқори бўлади...

- Тўғри, бу борада мақсад кучли. Аввало ёшлигимдаги орзуларимдан бири, яъни олимпия йўлланмасини қўлга киритишни истайман. Бунинг учун ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлаб, жамоага ёрдам беришга интиламан. Бу орқали эса хориж клублари назарига ҳам тушиш имконияти пайдо бўлади. Табиийки бундай имкониятни ҳам қўлдан чиқармасликка интиламан. Муҳими, олдимизга қўйилган вазифани уддалаш. Қолгани иккинчи даражали.



- "Насаф"даги фаолиятингиз борасида нима гаплар. Охирги пайтлар қанот вингерида кўп кўрдик. Ҳумоюн Муртазоев эса марказий ҳужумда. Бобир Абдихолиқов буткул вингерга айландими ёки ҳали Муртазоевга марказий ҳужумда ҳам рақобатни қайта уйғотадими?

- Мураббийларнинг қарори бўйича иш тутаман. Рақобат ҳар доим бўлади. Қанотдами, марказдами фарқи йўқ, муҳими қайси нуқтада бўлмасин жамоага нафим тегса бўлгани. Рўзиқул Бердиев ўйин давомида вазиятга қараб Ҳумоюн билан жойимизни алмаштириб ўйнашимиз мумкинлигини таъкидлаган. Шу боисдан ҳам гарчи қанотда ўйнаётган бўлсамда, ўйин боришига қараб марказда ҳам кўриниш беравераман.

- Хориждаги масала ўз йўлига. Ички чемпионатда бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқдами?

- Тўғриси, Ўзбекистонда "Насаф"дан бошқа жамоага ўтишим қийин. Бу гапни аввал ҳам таъкидлаганман. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Шунчаки ҳозирги кундаги бор вазият. "Насаф" менинг иккинчи уйимга айланган. Бошқа жамоага ўтишим қийин. Лекин футболчилик фаолиятида ҳар қандай ҳолатлар учраши мумкин.

- Дейлик бир клуб Бобир Абдихолиқовни трансферини "Насаф" билан келиша олди, гап футболчида қолган. Шундай пайтда сизни ҳам рози қилишга қодир таклифларга қандай қарайсиз?

- Агарда "Насаф"ни қониқтирадиган жамоа мени олишни истаса, унда биринчи навбатда ўша жамоанинг мақсад ва вазифалари муҳим ўрин тутади. Исталган футболчи чемпионлик учун курашадиган жамоага ўтишни, ОЧЛда ўйнашни истайди. Бу орқали эса ўсади ва хорижга кетиш имконияти пайдо бўлади. Шундай таклифлар бўлса, балки ўша клубга ўтишим мумкин. Агарда "Насаф" ҳам кетишимга розилик билдирса...


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика