Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди
28 nov 2022 23:22
News
Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди
Унда жорий мавсум "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов ҳам тақдирланди.
Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.

Бундан ташқари Бобир чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси, тўпурар совринларини қўлга киритди ва лиганинг "А" рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу термага "Энергетик-БГУ"да ўйнаган яна бир футболчимиз, Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Шу билан бирга Бобир лиганинг энг фойдали футболчиси деб ҳам топилди.
Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсумни 2-ўринда тугатди. Шу тариқа, минскликлар Европа Конференциялар Лигаси саралашида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тақдирлаш маросимидан олинган видеоларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда кўришингиз мумкин.



Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments