Боатенг ЦСКАга қарши ўйнай олмаслиги мумкин
29 sep 2014 12:06
News
Боатенг ЦСКАга қарши ўйнай олмаслиги мумкин
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг ЦСКАга қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинида иштирок эта олмаслиги мумкин.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди. 26 ёшли футболчи "Кёльн" билан бўлиб ўтган Германия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувида (2:0) жароҳат олган.
"Боатенг доимо керакли пайтда жароҳат олади. Биз хар ўйинда ҳимоячини алмаштира олмаймиз. Уларнинг бари 90 дақиқа ўйнаши керак" - дейди Гвардиола.
Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments