Latest news

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди News

Блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 май куни “Пойтахт” бизнес марказидаги “Олтин зал” ресторанида «Блогерлар чемпионати»нинг якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «UzInfoCom» ДУК, Championat.asia нашри, ОАВ вакиллари ҳамда чемпионатда фаол иштирок этган блогерлар иштирок этди.

Блогерлар чемпионатининг якуний натижалари билан танишинг:

1-ўрин – Саломов Мақсудхон Соҳибхон ўғли (4 миллион сўм);
2-ўрин – Қаршиев Азиз Ражабович (2 миллион сўм);
3-ўрин – Азизов Носиржон Равшанжон ўғли (1 миллион сўм)

Номинация ғолиблари:

1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш” номинацияси ғолиби – Йўлдошев Отабек Ғуломович (750 минг сўм)

2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Рустамов Санжар Сайдазам ўғли (Санжар Саид) (500 минг сўм)

3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер” номинацияси ғолиби – Маликов Акром Абдуҳамидович (Ўзбек тилининг изоҳли луғатининг 5 та томи)

4. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Файзиев Даврон Аҳмеджанович (500 минг сўм)

5. “IT Blog” номинацияси ғолиблари (ҳар бирига 2 йил муддатга 500 мб. хостинг):

1-ўрин: Худайберганов Акмал

2-ўрин: Фозилжонов Ҳамза

3-ўрин: Шакиров Равшан

6. “Ўз ишларида ўзбек тилининг имло қоидаларига амал қилган энг яхши блогер” номинацияси ғолиби – Юсупов Иқболжон Абдуқаҳҳорович (Ўзбек тилининг изоҳли луғатининг 5 та томи)

Тадбирдан лавҳалар:


1-ўринни қўлга киритган Мақсудхон Саломов ҳозирда Японияда таҳсил олаётганлиги сабабли мукофотни отаси Соҳибхон ака қабул қилиб олдилар


2-ўрин соҳиби Азиз Қаршиев


3-ўрин соҳиби Носирхон Азизов


Таниқли спорт шарҳловичиси Даврон Файзиев championat.asia нашри раҳбари Нодирхўжа Йўлдошев қўлидан мукофот қабул қилмоқда


Ҳакамлар Азамат Абдуллаев ҳамда Висола Қаршибоевалар номинация ғолиби Санжар Саидни тақдирлашмоқда


Ҳакамлар Нозима Муротова ҳамда Аброр Исмоилов


Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Иброҳим Ҳалимбеков 3-ўрин соҳиби Носирхон Азизовни тақдирламоқда


Таниқли блогерлар Бахтиёр Насимов ҳамда Евгений Скляревский


Тадбирга ташриф буюрган блогер ва бошқа меҳмонлар
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика