Latest news

09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  1 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  6 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  32

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман" News

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Дэйли Блинднинг отаси Данни Блинд расман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Катта Блинд Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Луи ван Галга ёрдамчи бўлган ва кейинроқ Гус Хиддинкнинг мураббийлар штабида ишлади.

Дэйли Блинд машҳур футболчи оиласида яшаш қандайлигини сўзлаб берди.

"Отам футбол юлдузи эканлигини фақат мактабда билганман. Олдин отам футболдаги фаолиятини якунламагунича буни тушунмаганман. Мен фақат 1995 йилдаги Чемпионлар лигасининг фото ва видео лавҳаларини кўрганман.

Ҳозир эса унинг барча ўйинларини биламан, аммо унинг ўйнаганини стадионда кўрмаганман. Эслайдиган биринчи нарсам, отамнинг "Аякс"даги сўнгги учрашуви. Жуда кўп одамлар унинг исмини айтиб куйлашар эди. Ўша пайтда трибунада онам билан бирга эдим. Онам мени бағрига босиб роса йиғлаган. Ўшанда "Нега онам йиғлаяпти? Бу футбол ўйнаётган отамку" деб ўйлаганман. Кейинроқ эса бу учрашув отамнинг сўнгги ўйини эканлигини билдим. Баҳсни эслай олмайман, фақат майдондаги атмосфера ёдимда.

Кичкиналигимда отам билан бирга футбол ўйнар эдик. Аммо бу жуда кам содир бўлар эди, чунки "Аякс" мактабига эрта борганман. Отам кўпинчи шундай дерди: "Яхши, ярим соат ўйнаймиз, кейин эса дўстларинг билан ўйнайсан" - дейди Блинд.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика