"Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин апрель ойида бўлади
10 mar 2015 09:29
News
"Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин апрель ойида бўлади
Англия кубоги чорак финали доирасида "Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин 7 ёки 8 апрелда бўлиб ўтади.
Ўтган якшанба куни "Энфилд"да жамоалар ғолибни аниқлай олишмади - 0:0. "Блэкберн" уй стадиони ҳисобланган "Ивуд Парк"даги ўйин 1,5 ҳафтадан сўнг бўлиб ўтиши керак эди.
Бироқ УЕФА регламентига кўра Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари бўлиб ўтадиган кунларга миллий чемпионат ҳамда кубок ўйинларини белгилаш мумкин эмас. Учрашувни 16 март куни ҳам ўтказиб бўлмайди, сабаби "қизиллар"нинг "Суонси"га қарши Премьер-Лига доирасидаги ўйин кутиб турибди.
Шундай қилиб, "Ливерпуль" 7 ёки 8 апрель куни "Блэкберн" меҳмони бўлади. 10 кундан сўнг "Уэмбли"да ярим финаллар бўлиб ўтади. "Рединг" ва "Брэдфорд" ўртасидаги баҳс эса 16 март куни бўлиб ўтади.
"Ўйлашимча иккинчи ўйин 7 ёки 8 апрель куни бўлиб ўтади. Албатта, бизнинг ҳолатимиз "Рединг" ва "Брэдфорд" тушиб қолган вазиятдан кўра яхшироқ. Улар шанба куни ўйин ўтказишади ва душанба куни кубокда майдонга тушишади. Бу иккала клубга нисбатан ноҳақлик", - дейди "Ливерпуль" устози Брендан Рожерс Daily Mail нашрига.

Link :
Source : fapl.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments