Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

"Бизни ҳали сафдан чиқарманг" News

"Бизни ҳали сафдан чиқарманг"

Навбатдаги Осиё Кубоги стартига атиги икки кун қолди.

Яна икки кундан сўнг БАА яшил майдонларида ҳар тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси старт олади. Ушбу мусобақада бир қатор умидли ёшлар билан бир қаторда ёши катта тажрибали футболчилар ҳам иштирок этади.

"Бизни ҳали сафдан чиқарманг" демоқда ёши катта футболчилар. Бундай ўйинчилар деярли ҳар бир жамоада бор. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Женг Жи (Хитой) 

Хитой терма жамоасида Женг Жи деган футболчи борлигини бир неча йилдан бери биламиз. У 2004 йил ўз юртида бўлиб ўтган Осиё Кубогида ҳам иштирок этганди. Ўшанда Женг Жи учта гол уриб, Хитой терма жамоасининг якунда иккинчи ўринни эгаллашишга муносиб ҳисса қўшган. Кейинчалик бу футболчи 2007 ва 2015 йилги Осиё Кубокларида ҳам иштирок этди. 38 ёшли футболчи ҳамон яхши формада. У "Гуангжу Эвергранд" таркибида ОЧЛда ғолиб чиққан. 

Маъсуд Шожайи (Эрон)

Карлуш Кейруш энг кўп суянадиган футболчилардан бири. Эҳтимол Шожайи кам ўйнаши мумкин, бироқ унинг терма жамоада тутган ўрни катта. Чунки у бош мураббийнинг футболчилар билан мулоқотда энг асосий ёрдамчиси ҳисобланади. Навбатдаги Осиё Кубоги эронлик ярим ҳимоячи учун тўртинчиси бўлади. У шунингдек, икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган. Шожайи 2008-2014 йиллар оралиғида Испанияда фаолият олиб борди ва кейинчалик Греция клубида ўйнади. 

Омар Хавсави (Саудия Арабистони)

Саудия Арабистони мусобақада асосан ёш таркиб билан иштирок этади. Лекин жамоа сафида тажрибали футболчи ҳам бор. Бу - Омар Хавсави. Хавсави терма либосида 50тадан кўп ўйин ўтказган. "Ал Наср" ҳимоячиси Саудия Арабистонининг 23талик рўйхатига киритилган 30 ёшдан ошган ягона футболчи ҳисобланади. 

Марк Миллиган (Австралия) 

Ушбу футболчи 2007 йилдан бери мунтазам терма жамоада ўйнаб келяпти. Миллиган тўрт йил олдинги Осиё Кубогида ўз терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритганди. У Жанубий Кореяга қарши кечган финал баҳсида 120 дақиқа ҳаракат қилган. Фаолиятини Шотландиянинг "Хайберниан" клубида давом эттираётган 33 ёшли Миллиган учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. Тим Кейхилл ва Майл Единак терма жамоа билан хайрлашганидан сўнг айнан шу футболчи фахрийга айланди. 

Исмоил Матар (БАА) 

Матарга қойил, ҳалиям терма жамоада ўйнаяпти. Тўғриси, футболга оид мақолалар ёзишни бошлаганимдан бери шу футболчини биламан. Ҳамма "қариса" ҳам Матар ҳеч "қаримас" экан. У ҳамон ёш ва навқирон, ахир эндигина 35га кирди. Исмоил Матар БАА терма жамоасида 100тадан кўп ўйин ўтказган. У 2004, 2007, 2011 йилги Осиё Кубокларида иштирок этган, бироқ айрим сабабларга кўра тўрт йил олдинги қитъа биринчилига бора олмаганди. 

Амир Шафи (Иордания)

Иорданиянинг энг машҳур дарвозабони Амир Шафи терма жамоада ўз дебютини 2002 йил нишонлаганди. Шундан бери учта Осиё Кубогида қатнашиб, 2004 ва 2011 йилги мусобақада чорак финалгача етиб борди. Амир Шафи 16 йилдан зиёд вақт мобайнида 1-рақамли либосни ҳеч кимга бермай келмоқда. Дарвоқе у ўтган йил узоқдан зарба бериб Ҳиндистон дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. 

Аҳмад Мубарак (Уммон) 

Маълумки, биз гуруҳдаги илк учрашувни Уммон терма жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа сафида ҳам фахрий футболчи бор. Аҳмад Муборак Уммон таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У учта Осиё Кубогида (2004, 2007, 2015) қатнашган. Уммонликлар ўтган йил Кўрфаз Кубогида ғолиб чиққан маҳал Аҳмад Мубарак терма жамоада асосий роллардан бирини ижро этганди. 

Игнатий Нестеров (Ўзбекистон) 

Хорижликларни шунча ёздик. Келинг, энди ўзимизникиларни ҳам бир мақтайлик. Бизда ҳам фахрий футболчи бор ва бу Игнатий Нестеров. Тажрибали дарвозабон учун навбатдаги Осиё Кубоги бешинчиси бўлади. Дарвоқе Осиё Кубоги тарихида ҳали ҳеч қайси футболчи бешта қитъа биринчилигида иштирок этмаган. Демак, бу борада Нестеров дастлабки футболчига айланди. Шу йил 36 ёшни қарши оладиган Нестеров ҳали-бери қўлқопларини михга илишни ўйлаётгани йўқ.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика