Latest news

13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  44 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11

Бизни дерби кутмоқда News

Бизни дерби кутмоқда

Бугун "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида Суперлиганинг 1-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади.

Аслида бу ўйин 8 март куни ўтказилиши лозим эди, бироқ ҳар икки жамоанинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки сабаб ПФЛ 16 март санасига қолдиришни маъқул кўрди. 

Энг кучли иккита клуб қарама-қаршилиги 

Шубҳасиз, "Пахтакор" ва "Локомотив" ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли икки клуби бўлиб турибди. Айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари мана шу жамоалар таркибида жамланган. Шу томонлама ҳам бугунги беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутиляпти. Энди бу қуръа - нима ҳам дердик, Суперлиганинг илк туридаёқ чемпионликка даъвогар жамоаларни бир-бирига қарши қилиб қўйди. Шу жиҳатдан ҳам бугунги ўйинга эътибор катта ва стадионга ташриф буюрадиган мухлисларнинг зерикарли ўйин кўрмаслиги кутилмоқда. 


Ўзгаришлар 

Мавсумлар оралиғида иккала жамоада бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Хусусан "Пахтакор" сафини асосий таркибдан Камолиддин Тожиев, Жамшид Искандеров, Азим Аҳмедов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев каби футболчилар тарк этди. "Локомотив" билан эса Игнатий Нестеров, Кахи Махаредзе, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев сингари асосий таркиб ўйинчилари хайрлашишди. 

"Пахтакор" ўз сафини дарвозабон Санжар Қувватов ("Насаф"), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Садриддин Абдуллаев ("Локомотив"), Достон Ҳамдамов ("Анжи"), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Одил Ҳамробеков ("Насаф"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқонғ1912") каби футболчилар билан тўлдирган бўлса, "Локомотив" сафига Азиз Ҳайдаров ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Филип Райевац ("Бунёдкор"), Йован Жокич (АГМК), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Жавоҳир Илёсов ("Металлург"), Арслонмурот Аманов ("Бухоро"), Авазбек Ўлмасалиев ("Нефтчи") сингари футболчилар қўшилди. 


Марат Бикмаев 

Бугунги беллашувни "Пахтакор" ҳужумчиси Марат Бикмаев дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. Маълумки, Бикмаев ўтган йил Суперлиганинг 31-турида "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"га қарши баҳсда спортчига хос бўлмаган ҳаракатни қилгани учун 2та ўйинга четлатилганди. Бикмаев ўтган йил Суперлиганинг охирги турида майдонга тушмади ва мана энди жорий мавсумдаги илк ўйинни ҳам ўтказиб юборади. 

Марат Бикмаевга алоҳида тўхталишимизнинг боиси у "Пахтакор" сафида тўртта ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди. У ОЧЛ доирасида "Эйр Форс", "Ал Наср", "Персеполис" ва "Ал Аҳли" клубларига дарвозасига биттадан тўп киритди. Айтиш мумкинки, бугун Маратнинг йўқлиги "Пахтакор" учун жиддий йўқотиш бўлади.

 

Темурхўжа Абдухолиқов 

"Локомотив" мухлисларининг бу мавсум Темурхўжа Абдухолиқовдан умиди катта. Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилдаги энг яхши тўпурари бу йил Суперкубокда АГМК дарвозасига гол урди, шунингдек ОЧЛда "Ал Ваҳда" дарвозасига ҳам тўп киритди. Бундан ташқари сафарда "Ал Райан" билан кечган ўйинда айнан Темурхўжанинг тўп узатишидан сўнг рақиб дарвозаси ишғол қилинди. Бугунги беллашув Абдухолиқов ўзини кўрсатиши кутиляпти. 


Ўтган йилги қарама-қаршилик 

2018 йилги футбол мавсумида Суперлига янгича форматда ўтказилгани боис жамоалар ўзаро 4 марта ўйнашди. Биринчи босқичнинг биринчи даврасида "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 0:0 ҳисобида якун топган. Шунингдек "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинида ҳам дуранг қайд этилган 1:1. 

Иккинчи босқичда эса "Локомотив" ҳар икки беллашувда ғалаба қозонди. Жамоа сафарда 3:1 ва ўз майдонида 3:2 ҳисобида асосий рақибини мағлуб этди. Биринчи ўйинда "Локо" сафида Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев тўп киритган бўлса, майдон эгалари таркибида Фаррух Сайфиев гол урган. "Локомотив" стадионида кечган беллашувда эса Игорь Йелич, шунингдек Бикмаев икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Меҳмонлар сафида Драган Черан билан Тиаго Безерра гол муаллифи бўлган. 

Санжар Қувватов vs Жавоҳир Илёсов 

Ҳозир ҳар икки клуб дарвозасини янги дарвозабонлар қўриқламоқда. Қизиғи шундаки, Санжар Қувватов ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам "Машъал" академияси тарбияланувчилари ҳисобланади. Бугун иккала посбон ҳам ўз маҳоратини намоён этса ажаб эмас. 


Садриддин Абдуллаев vs Жамшид Искандеров 

Бу йил "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида ўзига хос рокировка юз берди. "Локо" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев "Пахтакор"га ўтди. Ўз навбатида "Пахтакор" футболчиси Жамшид Искандеров "Локомотив" либосини кийди. Ҳар икки футболчи ҳурматга лойиқ ўйинчилардан. 

Тўғри, уларнинг ўйнайдиган жойи ва вазифаси бирмунча фарқ қилади, лекин гўёки бугунги баҳсда улар бир-бирига қарши ҳаракат қиладигандек. Садриддин асосан "қора иш" билан шуғулланади, яъни рақиб ҳужумларини тўхтатиб қўйишга ҳаракат қилади. Жамшид эса эркин ижодкор сифатида ўйнашни хуш кўради. Иккала футболчида ҳам тўп узатиш маҳорати етарли. Бугунги ўйинда бу футболчилардан чиройли тўп узатишларни кўрсак ажаб эмас.


Жалолиддин Машарипов vs Сардор Мирзаев 

Бугунги беллашувда яна икки футболчига алоҳида эътибор қаратамиз. Булар - Жалолиддин Машарипов билан Сардор Мирзаев. Ҳар икки футболчи ўз жамоасида асосий етакчи ҳисобланади ва бу ўйинда уларнинг катта саҳнага чиқиши кутиляпти. Машарипов асосан алдамчи ҳаракатлари ва рақиб жарма майдонига тезкорлик билан ёриб кириши орқали ажралиб туради. Сардор Мирзаев эса ўзининг севимли чап қанотидан кириб бориб дарвоза томон зарба беришни ёқтиради. Айтиш мумкинки, кўп ҳолларда унинг зарбаси кучли ва аниқ чиқади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика