Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Биз унутиб қўяётган севимли ҳужумчилар News

Биз унутиб қўяётган севимли ҳужумчилар

Гол - ҳаммаси эмас.

Ҳужумчилар голлар уришади. Шунчаки биз уларнинг асосий вазифаси деб шуни биламиз. Бироқ шундай ҳужумчилар борки, улар ҳар доим ҳам гол урмасдан афсонага айланишган.

Ҳозирги футболда жамоалар 2 асосий ҳужумчи билан ўйнамаяпти. Ҳатто 4-4-2 формациясида ҳам дуэтдаги бир футболчи сояда бўлган ва максимум 15 гол уриб, асосан ассистентлик қайд этган. Мана шундай топ-форвардларни бир ёдга олайлик.

Эмиль Хески

Хески терма жамоадаги 62 ўйинида атиги 7 гол урган, бироқ Майкл Оуэн у билан ҳамкорликда ўйнашни яхши кўрарди.

Улар термада биргаликда 25 ўйинда қатнашишган ва ўша вақт давомида Оуэн 13 бора гол урган. Айтганча, ушбу дуэт 2000-2002 йиллар давомида "Ливерпуль" таркибида 88 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Хескининг энг яхши натижаси эса 2000/01 йилги мавсумда қайд этилган - 14 гол.

Хескининг ди-жейларга ўхшаш гол нишонлаш услуби бор эди. Бу кўп нарсалардан далолат беради.

Нванкво Кану

Агарда "Арсенал" таркибидаги жокер Нванкво Кануга кўпроқ имконият берилганида голларни қалаштириб ташлаган бўларди. Унинг энг яхши натижаси 2000/01 йилги мавсумда қайд этилган - 12 гол.

Лекин унинг бу натижаси уятли эмас. Ўша пайтларда таркибда Тьерри Анри ва Деннис Бергкамп бор эди.

"Портсмут" мухлислари Канудан доимо миннатдор. У 2008 йили Харри Реднаппга Англия Кубогини ютишда ажойиб тарзда ёрдам берганди.

Питер Крауч

"Уч шер"лар либосида Крауч яхши ўйнаган, аммо АПЛда у бир мавсумда энг кўпи 12 гол урганди.

Мухлислар ундан ҳеч ҳам ҳафа бўлишмасди: бўйдор ва профессионал Крауч доимо рақиблари дарвозаси ёнида асосий бош оғриқ бўлиб тураверарди.

Эйдур Гудьонсен

2001/02 йилги мавсумда у "Челси" таркибида 15 гол урган - натижа ёмон эмас, бироқ юқори ҳам эмас. Эътиборлиси шундаки, майдонда у нархи ўзидан баланд ҳисобланган Хассельбайнк, Муту, Креспо, Кежман каби футболчиларга гол уришда доимо ёрдам бериб юрарди.

Исландиялик футболчи Хассельбайнк билан "муз ва олов" лақабини олганди. Ушбу жуфтлик майдондан ташқарида ҳам машҳур бўлган. Уларнинг туришлари учун казино доимо 400 минг фунт тўлаб борган.

"Биз бир-биримизни унчалик яхши билмаймиз. У доимо энг яхши позицияни танлайди ва ажойиб ижрочи. Ишонаманки, ушбу мавсум биз учун қувноқ ўтади", - деганди исландиялик ҳақида Роналдиньо.

Кевин Дэвис

Сэм Эллардайс тарихида ўзи тузган энг кучли "Болтон" бор: жамоани Жей-Жей Окоча, Юрий Жоркаефф ва албатта Кевин Дэвиссиз тасаввур қилиб бўлмасди.

2010 йилда қаҳрамонимиз Англия терма жамоаси либосини кийди ва Неманья Видичга рақиб ҳам бўлди: "Қачонки Видич каби рақибинг бўлса, вазифанг оғирлашади: унинг даражасидаги ҳимоячилар оёғингни синдирадиган даражада подкат ташлаб, қўлингни сиқиб кўтариб ҳам қўймайди, бир неча бора ҳақоратлар эшитиб оласан. Нима қиламиз - футбол контактларга бой ўйин. Ҳозирги пайтда эса футболчилар ҳам анчагина майин ўйнамоқда".

Алан Смит

Кўпчилик мухлислар "Энфилд"даги жароҳат футболчининг фаолиятига катта таъсир ўтказганини айтишади, умуман олганда бу воқеа унинг позициясига таъсир қилди. Айнан сэр Алекс футболчининг ҳужумчи эмас, балки ярим ҳимоячи бўлишини истади ва ҳақ бўлиб чиқди.

У ЕЧЛ доирасида "Рома"га қарши ўтган ўша 7:1 ҳисобидаги ўйинда ҳам қатнашди ва кейинчалик "Лидс" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси сифатида у "Уэмбли"да Англия термаси либосида ҳам майдонга тушди.

АПЛда фақатгина бир марта мавсумда 9тадан ошиқ гол урган. Бироқ доимо мухлисларнинг ёқимтойи бўлиб қолган.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика