Latest news

21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  3 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  9 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  32 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  6 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  4

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон News

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби вингери Сон Хён Мин тақвим билан боғлиқ ҳолатдан норози.

"Кўпгина ўйинчилар тўғри гапларни айтишди ва менимча, кимдир буни айтиши муҳим. Ўйинчилар биринчи навбатда гапиришлари керак ва аслида жуда кўп ўйинлар мавжуд. Мухлислар имкон қадар кўп ўйин эмас, сифатли ўйин кўришни истайди, ҳеч ким жароҳатлар билан курашаётган футболчиларни кўришни истамайди. Ҳақиқатан ҳам ўйинлар кўп, сафарлар кўп, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз лозим. Баъзан бу осон эмас. Шундай пайтлар бўлад, сиз жисмонан ёки руҳий жиҳатдан тайёр бўлмайсиз ва майдонга тушганингизда жароҳат олиш хавфи ортади.

Биз робот эмасмиз, шунинг учун ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак деб ўйлайман. Менимча, бу мақсадга айланиши керак. Ишимиз кўп, ўйинлар сони эса ортиб бормоқда. Масалан, "Сити" якшанба ва сешанба кунлари ўйнади. Бу ерда ҳатто мослашувчанлик ҳам йўқ. Балки ўйинни сешанбадан чоршанбага кўчиришимиз мумкин, аммо бу ҳам ечим бўлолмайди. Ўйлайманки, бу ҳақда бежиз гапирмаяпмиз, ҳозирги ҳолатда ҳамма жароҳат олиши эҳтимоли юқори. Менимча, бу адолатсизликдир", – деди Сон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" вакили Родри Эрнандес тақвим зичлиги туфайли футболчилар иш ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика