"Биз ўйин бошидан ишонгандик" — Вейналдум стадионнинг ўзида нималар деди?
08 may 2019 02:28
News
"Биз ўйин бошидан ишонгандик" — Вейналдум стадионнинг ўзида нималар деди?
"Ливерпул" - "Барселона" учрашуви (4:0) қаҳрамонларидан бири Жоржиньо Вейналдум ўйин тугаганидан сўнг стадионнинг ўзида қувончларини яширмаган ҳолда фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен, тўғриси ҳозир ўзимда эмасман. Шунчаки ақлбовар қилмас натижа қайд этдик. Ўз майдонимизда "Барселона"га жавобсиз 4та тўп йўлладик. Айни вақтда жуда ҳам бахтлиман. Ўйинда 2 та гол уриб, жамоамни финалга олиб чиққанимдан хурсандман. Биз ўйин бошидан ишонгандик. Ҳаммага раҳмат", - дея фикр билдирди Вейналдум.
Голландиялик ярим ҳимоячи иккинчи бўлим бошида майдонга тушиб 54 ва 56-дақиқаларда гол урди. (Championat.asia сайтидан махсус)
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments