Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз? News

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз?

Шундай қилиб бугун Осиё чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Дастлаб гуруҳларни яна бир бор эслаб ўтсак. 

"A" гуруҳи: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шаржа" (БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) ғолиби.

"B" гуруҳи: "Ал Жазира" (БАА), "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Эйр Форс" (Ироқ).

"C" гуруҳи: "Фулад" (Эрон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА), "Аҳал" (Туркманистон), "Ал Гарафа" (Қатар).

"D" гуруҳи: "Ал Дуҳайл" (Қатар), "Сепахон" (Эрон), "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Жайиш" (Сурия) ғолиби.

"E" гуруҳи: "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони), "Ал Виҳдат" (Иордания), "Банияс" (БАА) - "Насаф" (Ўзбекистон) ғолиби.

Демак, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" "D" гуруҳидан жой олди ва 7 ёки 8 апрель куни "Сепахон"га қарши баҳс билан мусобақани бошлайди. Умумий ҳисобда ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 40та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 10та гуруҳга бўлинади. Шарқ минтақасида 5та, Ғарб минтақасида ҳам 5та гуруҳ бор. 

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир минтақадан 5та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 3та иккинчи ўрин эгалари - жами 16та клуб кейинги босқичга йўл олади. Ғарб минтақасида гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Гуруҳ баҳслари ўтган йилдаги каби марказлашган тартибда ўтказилишини инобатга олсак, ОФК ҳозирча қайси гуруҳ қаерда ўйнаши ҳақида маълумот бергани йўқ. 

Бу дегани "Пахтакор" гуруҳ учрашувларини Тошкентда қабул қилиши мумкин, фақат бунинг учун шароитларни тўғрилаб, ОФКни кўндиришга тўғри келади. Эсингизда бўлса, ўтган йил Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Тошкентда - "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларида ўтказилди ва ташкилотчилик борасида деярли муаммо кузатилмади. Ҳар ҳолда ОФК қониқиш олган бўлиши керак. 

Ўтган йилги мусобақа Шарқ минтақасига тегишли бўлгани учун мухлисларимизда у қадар қизиқиш уйғотмади. Лекин бу йил "Пахтакор" ўз гуруҳини Тошкентда қабул қилса, ишонамизки, ҳар бир ўйин ажиотаж бўлади. Бунга шубҳа йўқ. Қолаверса, гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун битта стадион ҳам етади. 

Бу йил "Насаф" ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши мумкин, фақат бунинг учун 15 март куни меҳмонда БААнинг "Банияс" клубини мағлуб этиши керак бўлади. Битта ўйиндан иборат баҳсда "Насаф" ғалаба қозонса, "E" гуруҳидан жой олади. Шунда гуруҳ ўйинларини Қаршида ўтказиш имкони юзага келади. Бу ўринда гап яна ОФКни кўндиришда қолади. 

Мабодо "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаса, унда ОФК Кубогининг "E" гуруҳига йўл олади ва Туркманистоннинг "Олтин Аср", Тожикистон клуби ЦСКА ҳамда Қирғизистоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнайди.

Хуллас хоҳ ОЧЛ, хоҳ ОФК Кубоги бўлсин, бизда исталган мусобақани ўзимизда ўтказиш имконияти бор. Яхшиси шундай бўла қолсин: "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Тошкентда, "Насаф" "Банияс"ни мағлуб этиб Қаршида ўйнасин, шунда ОФК Кубогида иштирок этадиган "Сўғдиёна" рақибларини Жиззахда қабул қилсин.

Ахир ўтган йил ОФК Кубогининг Марказий Осиё минтақаси гуруҳ босқичи Тожикистонда ўтказилди, бу йил мезбонлик бизга берилса, жиззахлик мухлислар учун бундан ортиқ байрам борми?

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика