Latest news

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  0 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  23 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  9 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

Битта бўлсин, зўр бўлсин! News

Битта бўлсин, зўр бўлсин!

Бу мурожаат Эктор Купердан кўра футболчиларимизга бағишланади.

Маълумки, шу пайтгача Эрон терма жамоаси билан Тошкентда тўрт марта ўйнаганмиз. Бугунги учрашув бешинчиси бўлади. Афсусланарлиси, бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг бирортасида ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаганмиз.

2012 йилнинг 3 июнь санасида "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Одил Аҳмедов гол урганди, бироқ уни япониялик ҳакам Юичи Нишимура ҳисобламаган. Ўшанда ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади дея тоза голимизни инобатга олмаганди.

Эрон билан ўзимизда бўлган аввалги ўртоқлик учрашувида 0:0 ўйнаганмиз, учта расмий ўйинда эса бир хил 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Биз хоҳлардикки, бугунги баҳсда йигитлар мана шу "қора анъана"ни йўққа чиқариб, тарихда биринчи бор Эронни Тошкентда мағлуб этишса. 

Албатта, Эктор Купер ўз услубига содиқ қолиб бугун янада чуқурроқ ҳимояни йўлга қўйиши мумкин, лекин футболчиларимиз шу пайтгача Эронга қарши беллашувлар қандай ўтганини жуда яхши билишади ва шуни билган ҳолда ғалаба учун ўйнайдилар. 

Гарчи ўртоқлик даражасида бўлса ҳам, Эронни мағлуб этиш биз учун муҳим деб ўйлайман, чунки бу ҳам футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради, ҳам Купернинг елкасидан тоғ ағдарилади. Мураббий сал бўлса-да ўзини енгил ҳис қилади. 

Шундай экан, бугун терма жамоамиздан яхши ўйин билан бирга ижобий натижа кутиб қоламиз. Ўртоқлик мақомида бўлса ҳам йигитлар Эронни ютишига тилакдошмиз. Тошкентда Эронни бир марта ютсак, ишонинг мухлисларнинг "вууу" деб стадиондан кетишларига бошқа сабаб қолмайди. 

Эктор Купер қандай таркиб ва тактика танламасин, футболчилардан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика