Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди News

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Кеча ушбу назорат учрашувларидан дастлабкиси бўлиб ўтди.

12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда ёш "қалдирғочлар" вакиллари томонидан киритилган голлар ёшлар терма жамоамизга ғалаба келтирди.  Албаниянинг битта голига Забиҳилло Ўринбоев иккита , Хуршид Ғиёсов битта гол билан жавоб қайтарди.

Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 19 август куни Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика