Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Биринчи лигани куз-баҳор тизимида ўтказиб кўрамизми? News

Биринчи лигани куз-баҳор тизимида ўтказиб кўрамизми?

Эртага, 31 август куни ПФЛ Биринчи лига клублари билан йиғилиш ўтказади.

Маълумки, бу йилги Биринчи лига баҳслари 10 июль куни бошланиши лозим эди. Лигада 14та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган. Биринчи лига Суперлига ва Пролигадан кейин ПФЛ профессионал мақомда ўтказадиган учинчи мусобақа ҳисобланади. 

Иштирокчи жамоалар: "Андижон-2", "Яшнобод", "Навбаҳор-2", "Орол", "Локомотив-БФК", "Жиззах Барс", "Зирабулоқ", "Янгиер", "Чиғатой", "Пахтакор-79", "Пахтакор-2", "Ғиждувон", "Рубин", "Бунёдкор-2". 

ПФЛ ушбу мусобақани ҳам уй-меҳмон тарзида 26та турдан иборат шаклда ўтказишни мақсад қилганди. Бироқ пандемия сабаб ўйинлар ҳали старт олганича йўқ. Катта эҳтимол билан сентябрь ойининг биринчи ёки иккинчи ўн кунлигида бошланса керак. Ҳар ҳолда эртага бўладиган йиғилишда шу масалага ойдинлик киритиб олинади. 

Биринчи лигани худди Суперлига каби марказлашган ҳолда ўтказишнинг имкони йўқ. Чунки Тошкентда Суперлига жамоалари учун стадион топилгани билан Биринчи лиганинг 14та жамоаси учун бошқа ўйингоҳларни топиш амри маҳол. Шу сабаб ўйинлар уй-меҳмон тарзида бўлиб ўтгани маъқул. 

Фақат бу ўринда йил охиригача 26та турни ўтказиб бўлмайди. Шу боис мусобақани куз-баҳор тизимида ўтказиб кўриш таклифини бермоқчимиз. Бунда дастлабки 13 тур кузда (сентябрь, октябрь, ноябрь) ўтказилади ва иккинчи давра мартда бошланиб май ойларида тугайди. 

Биз ҳам куз-баҳорга ўтишимиз керак деган гаплар юради. Аммо бу тизим бизга нима беришини билмаймиз. Чунки бундай тизимда ҳали ўйнаб кўрмаганмиз. Лекин куз-баҳор вариантини биринчи лига мисолида синаб кўриш айни муддао бўлса керак. Негаки мусобақани иложи борича тўлиқ ўтказиш керак. 14та жамоа маълум. Жуфтликлар маълум. Фақат ўйинлар санасини белгилаб чиқиш лозим бўлади. 

Бу фикрга сиз нима дейсиз?

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика