Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Биринчи лигада ўзгаришлар вақти келди News

Биринчи лигада ўзгаришлар вақти келди

Биз аввалги йиллардан фарқли равишда бу йил қуйи лигага нисбатан кўпроқ эътибор бердик.

Эътиборингизга жамоаларнинг уй стадионларидан тортиб, тур таҳлилларни ҳавола қилдик. Тур ўйинлари олдидан тахминларимизни бериб бордик. Асосий учрашувларнинг шарҳларини назардан четда қолдирмадик. Қуйида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мураббий ва футболчилар билан интервьюлар уюштирдик. Хуллас, қуйини қўлдан келганча ёритишга ҳаракат қилдик. Охирги уч мавсумдан буён биринчи лига баҳсларини деярли мунтазам равишда кузатиб келяпман. Аниқроғи, учрашувларни бевосита стадионда томоша қиляпман. Бу йил аввалги мавсумлардан фарқли равишда узоқ ва яқин сафарларга ҳам чиқдим. Бевосита стадион ва майдонларнинг ҳолати, ечиниш хоналари ҳақида таассуротга эга бўлдим. Қолаверса, клуб расмийларининг сўзидан келиб чиққан ҳолда жамоаларнинг молиявий ҳолати қандай эканлигини билдим. Қисқаси, ўзимга яраша хулосаларга келдим. 


РЕГЛАМЕНТДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

ПФЛ ишлаб чиққан Регламентга кўз югуртирсангиз 3-бўлим клублар қўйилган талаблар учун ажратилганига гувоҳ бўласиз. Талаблар сони 17та. Қуйида ўша талаблар билан танишиб чиқамиз. Кейин ўз-фикр мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашамиз. 

Футбол клубларига қўйилган талаблар

Олий ва биринчи лигада иштирок этадиган клублари хусусий ҳам бўлиши ёки қайсидир ташкилотга қарашли ҳам бўлиши мумкин.

1. ЎФФ ва ПФЛ аъзоси бўлиши керак. Ўзининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун-қоидаларидан келиб чиққан ҳолда олиб бориши лозим.

Ўзининг рамзи, эмблемаси ва фирма қоғозига эга бўлиши керак.

Жамоанинг номи клуб низомида қайд қилиниши лозим.

Фарм-клуб асосий жамоанинг номи билан номланади.

2. Футбол бошқаруви билан боғлиқ саволларнинг жавобида ЎФФ ва ПФЛга бўйсуниши керак.

3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик кодексига кўра, юридик шахс ҳисобланади.

4. ФИФА ва ОФКнинг лиценциясига эга мураббийлари бўлиши лозим (лицензияси йўқ мураббийлар билан шартнома тузиш қатъиян тақиқланади).

5. Олий лига клублари расмий учрашувларни ўтказиш учун энг камида 5 минг мухлисни (биринчи лига жамоалари учун бу талаб 3 мингни ташкил қилади) қабул қилишга мўлжалланган стадионга эга бўлиши ёки ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномаси бўлиши лозим (стадионнинг ёритгичлари камида 1200 люкс даражада ёритиши керак). 

6. Машғулотлар ўтказадиган базаси, футбол майдони ва инфраструктурасига эга бўлиши керак.

7. БЎСМ ўқув ишларини олиб бориши учун спорт базаси бўлиши лозим. Унда етарли майдонлар, машғулот майдонлари, тренажер зали, ўқув хоналари бўлиши керак.

8. Клуб бош ҳомийси томонидан тасдиқланган ва расмийлаштирилган (ҳужжатлаштирилган) молиявий низомга эга бўлиши шарт.

Жамоа ПФЛ бухгалтериясига ҳар ойда бир марта, мавсум охирида йиллик молиявий ҳисобот топшириши лозим. 

9. Олий лига жамоалари инфраструктураси бор 160 нафар боладан кам бўлмаган тарбияланувчиси бор футбол мактабига эга бўлиши керак. Биринчи лига клублари эса, БЎСМ ва мактаб-интернатлар билан узоқ йиллик ҳамкорлик шартномаси тузишлари лозим. 

10. Олий лига клублари қошида аёллар жамоаси бўлиши керак. Раҳбарият аёллари жамоасини олий, биринчи ва Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини таъминлаши, натижаларини назорат қилиб бориши лозим. 

11. 25та ўриндиқдан кам бўлмаган автобуси бўлиши, алоқа жиҳозлари (хусусан, факс), компьютер ва компьютерда ўзаро алоқа алмашиш учун модем бўлиши керак.

12. Ўзининг матбуот хизмати ва веб-сайтига эга бўлиши керак.

13. Клуб штатида юрист лавозими бўлиши лозим.

14. Хавфсизликни таъминлаш учун ўзининг офицерига эга бўлиши керак.

15. Лицензиялаш учун ўзининг менежери бўлиши лозим.

16. Жисмоний шахс икки ёки ундан ортиқ клубнинг бошқарув акциясини қўлга кирита олмайди. 

17. Клуб раҳбарлари, мураббийлар штаби, футболчилар “Ҳалоллик декларация”га имзо чекиши шарт. Акс ҳолда мусобақага қўйилмайди.

Юқоридаги талаблар олий ва биринчи лига клублари учун қўйилган. Регламент бўйича яна бир талаб борки, олий лига клублари профессионал, биринчи лига жамоалари ярим профессионал бўлса ҳам бўлаверади. Демак, талаблар борасида ҳам қандайдир фарқ бўлиши лозим. Аммо ҳар иккала лига вакилларига қўйилган талабларнинг фақатгина учтасида фарқ бор. Аниқроғи, иккитасида фарқ бор, биттаси эса, фақатгина олий лига клубларига тегишли. Биринчи фарқ 5-талабда. Унда олий лига жамоаларининг уй стадионининг сиғими энг камида 5 мингни ташкил қилиши керак, биринчи лига клубларига бу талаб 3 минг, дейилган. Иккинчи фарқ 9-талабда. Олий лига жамоалари энг камида 160 нафар бола шуғулланадиган футбол мактаби эга бўлиши лозим. Биринчи лига клублари эса, футбол мактаб интернатлари ёки БЎСМ билан кўп йиллик шартнома эга бўлса, шунинг ўзи кифоя, албатта жамоа қошида расман мактаб фаолият кўрсатиши ҳам шарт. Биринчи лига иштирокчиларига тегишли бўлмаган талабга кўра, олий лига клублари қошида аёллар жамоаси ҳам фаолият кўрсатиши шарт! Ортда қолган йилда бир умумий талаб биринчи лига жамоаларидан талаб қилинмади. Бу “Ҳалоллик декларация”сига имзо чекиш. ЎФФ қошидаги “Келишилган ўйинларга қарши курашиш” қўмитаси катта эҳтимол билан 2016 йилги мавсумдан бошлаб, биринчи лига клубларига ҳам шу талабни қўяди.

Охирги йилларга келиб, биринчи лига билан олий лига орасидаги тафовут шу даражада катталашиб кетдики, бу худди мактаб ўқувчиси ва университет талабаси орасидаги фарққа ўхшайди. Мактабни битирган ўқувчи коллеж ёки лицейда таҳсил олган бўлиши шарт, акс ҳолда институт ёки университетга қабул қилинмайди. Бизнинг қуйи билан юқори лигамиз орасида коллеж ёки лицей савиясидаги мусобақа йўқ. Аслида аввалдан йўқ, чунки илгари бунга муҳтож бўлмаганмиз, лекин бугун бу бизга керак. Регламентдаги талабларга эътибор қаратадиган бўлсангиз, биринчи лиганинг савияси деярли олий лиганики билан тенг бўлиши лозим. Гарчи Регламентда биринчи лига клублари ярим профессионал бўлса ҳам бўлаверади, дейилган бўлса-да! Агар бу талаблар бир неча йиллардан буён амалда талаб қилиб келинаётганини инобатга оладиган бўлсак, ўз-ўзидан фарқ йилдан-йилга қисқари лозим. Бизда аксинча, борган сари савия орасидаги тафовут ошиб боряпти. Агар ПФЛ лигалар орасидаги савияни бир-бирига яқинлаштириш ҳақида бош қотирмайдиган бўлса, тез орада бундан ҳам ёмонроқ аҳволга тушиб қоламиз. 

Талаб профессионалларга хос экан, биринчи лигада ҳам фақат профессионал клублар қатнашсин. Аслида олий лигамизда ҳам росткамига профессионал клубни топиш мушкул бўлиб турган бир вақтда, қуйидагиларга бундай талабни қўйиш мумкинмикан, дерсиз. ПФЛ бунисини ўйламаслиги шарт! Шунчаки, талаб қилсин! Акс ҳолда чемпионатимиз орқага қараб кетаверади. Керак бўлса, олий ва биринчи лига иштирокчилари сонини камайтириш орқали бўлса-да, шундай йўл тутилсин. Бўлмаса бу йил бўлгани каби қуйида олий лига учун кураш олиб борган “Обод” ва “Оқ-тепа”ни йўлланмани қўлга киритса олий лигада қатнашадими-йўқми, “тоза” биринчи лига жамоалари бўлган мазкур клублар ўз ўрниларини бошқа талабгорларга “пуллайдими”, деган гап-сўзларни кўпайтириб бораверамиз. Ҳатто ҳозир ҳам “Обод”ни олий лигада қатнашишига ишонмаётган клублар бор. 

Албатта чекка-чекка қишлоқларимизда ярим профессионал клублар ташкил этилгани қувонарли ҳолат. Маҳаллий ишқибозларга бу жуда ҳам керак. Қолаверса, футболимизда клублар хусусий бўлиб, олти-сотдиларни, жамоанинг номини қора қиладиган ҳар қандай номақбул ишларни ўзининг юзига тушган доғ сифатида қабул қиладиган раҳбарлар пайдо бўлса, бундан албатта ютуққа эришамиз, бироқ жамоа профессионал даражада эмас экан, уни биринчи лигага қўймаслик керак! Биринчи лига олий лиганинг давомчиси. Қуйида ғолиб бўлганлар ҳар томонлама юқорига чиқишга лойиқ бўлиши шарт. Табиийки, ҳаваскор, ярим профессионал клуб олийда ўйнашга лойиқ бўлавермайди. Қолаверса, биринчи лига олий лиганинг узвий давоми экан, қуйида кичик туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар, маҳалла жамоалари ва фарм-клублар ўйнамагани маъқул. Йўқ, фарм-клубдан бошқаси ўйнайверсин, фақат маҳалла, мактаб, коллеж ёки лицей стадионларида эмас, балки талабларга тўлиқ жавоб берадиган ўйингоҳлардан фойдалансин. Тўғри, кичик туман, шаҳарча, қишлоқ ва маҳаллаларда жамоа тузиш, у ерга таниқли клублари келиши, халқимиз таниган, ҳурмат қилган футболчиларни кичик майдонларда тўп суриши эътиборга молик, аниқроғи, ажойиб ҳолат. Бироқ бу биринчи лига. Шундай экан, талаб ҳам шунга мос бўлиши шарт! Биринчи лига клублари ўртасидаги беллашувни кўрган хорижлик меҳмонлар ўйинни маҳалла ёки коллеж, лицей жамоалари иштирокидаги чемпионат деб ўйламасин! 


МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ 

Футболимиздаги молиявий ҳолатни соддароқ усулда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда олий лига клубларининг йиллик сметаси 7-8 миллиард сўмдан 20 миллиардгача. Қуйидаги жамоаларнинг сметаси эса, 100-400 миллион сўм атрофида. Олий лигага чиқишга ҳаракат қилган клубларнинг сметаси узоғи 800 миллионга етади. Энди ўртадаги тафовутга эътибор қаратинг. Айтингчи, қуйидан олий лигага чиққан қайси жамоа молиявий томондан юқоридаги шароитга мослаша олади? Фикримча, ҳеч бири. Албатта, қуйида узоғи 1 миллиардга яқин маблағ сарфлаган клуб юқорига чиққанида йиллик сметасини 3 миллиардгача олиб чиқиши мумкин, бироқ бу суммага жамоага қандай савиядаги футболчиларни таклиф қилишини олдидан тахмин қилиш қийин эмас! Табиийки, жамоа ўша йилнинг ўзидаёқ олий лигадан тушиб кетадиганларнинг асосийларидан бирига айланади. Тўғри, хорижда ҳам клубларнинг молиявий имконияти тенг эмас, аммо бу даражада катта фарқ йўқ. Ёки жамоалар бу даражада ҳаваскор эмас! Энг асосийси, уларда ўша имконияти чекланган клубларнинг футбол мактаблари бор. Улар ўша савияси паст футболчилардан кўра, ўз тарбияланувчиларига ўйнаш имконияти яратиб беради. Тарбияланувчилари кўзга кўринса уларни сотади ва бир-икки сўм маблағ ишлаб топади. Бизнинг Регламентда ҳам болалар футболига алоҳида аҳамият қаратиш учун клубларга талаб қўйилган. Лекин айтингчи, бугунги кунда ўша талабни қайси клуб бажаряпти? Бир нечта етакчи клубларимизни инобатга олмаса, қолганлар пулни шунчаки ҳавога совураётгани ҳеч кимга сир эмас! Тарбияланувчилари йўқлиги сабабли жамоага футболчиларнинг келиб-кетиши тўхтамайди ва индамай қуйига равона бўлаверади. Биринчи лига ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади?! Қуйида қайси жамоанинг расман футбол мактаби бор, иқтидорларни етиштириб беряпти, билмадим!? 


ЎЗГАРИШЛАР ВАҚТИ КЕЛДИ

Охирги йилларда олий лигада футболчиларнинг нархи сунъий равишда ўсиб кетди. Натижада клубларнинг йиллик сметаси ҳам йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда. Бир вақтлар ЎФФ клубларга смета бўйича минимал талабни қўйганди, натижасини кўриб турибсиз. Энди қуйидагиларга ҳам шундай талаб қўйиш лозим. Шундагина олий лига билан биринчи лиганинг молиявий ҳолатини бир-бирига бироз яқинлаштириш мумкин. Бунинг учун юқорида айтганимиздек, олий билан қуйи лига иштирокчилари сонини камайтиришдан ҳам қўрқмаслик керак. Қайси жамоа талабни бажарса, ўша клуб мусобақада қатнашсин. Узоқ шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларда ташкил қилинган ҳаваскор клублар учун алоҳида мусобақа ташкил қилган маъқул. Яъни, биринчи лигадан кейин худди шу форматда ўтказиладиган иккинчи лига. Барибир ҳаваскор, ярим профессионал клублар олий лига учун курашмайди. Натижада ҳеч бўлмаса дастлабки икки лиганинг савиясини оширамиз. Барибир бизда Европада бўлгани сингари 7-8та лига ташкил қилишнинг иложи йўқ. Гарчи жамоаларнинг сони кўп бўлса-да, уларнинг молиявий ҳолати бунга йўл қўймаслиги аниқ.

Яқинда биринчи лигага чиқиш учун “пулька” ўйинлари бўлиб ўтди. “Пулька” давом этаётган бир вақтда ҳамкасбимиз “Ғаллакор-Барса” жамоаси бош мураббийи Фурқат Ўролов билан суҳбатлашди. Ғаллаоролликлар устози ҳамкасбимизнинг саволларига жавоб қайтарар экан, “пулька”дан олдин ПФЛда йиғилиш бўлганини, биринчи лигада молиявий томондан лойиқ бўлган клублар қатнашиши айтилганини таъкидлаб ўтди. Бу қайсидир маънода “пулька”нинг ҳеч қандай аҳамияти йўқлигидан дарак беради. Нима бўлишини келаси йил февраль ойида билиб оламиз. 

Нима демоқчимиз? Олий ва биринчи лигани шунчаки, расмиятчилик учун ўтказишдан воз кечиш вақти келди. ПФЛ шу ҳақида ўйлаб кўрса, ёмон бўлмасди. 

Фурқатбек Нишонов




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика