Latest news

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

Биринчи лига. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” ўйини олдидан News

Биринчи лига. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” ўйини олдидан

«Нурафшон»га қарши баҳснинг эртасига тикланиш машғулотини ўтказган футболчиларимизга бир кунлик дам берилганди

Куни-кеча яна жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз биринчи лиганинг 9-турини «Андижон» сафарда ўтказади. Бу сафарги рақибимиз - Фарғона вилоятининг «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасидир. Айтиш керакки, ушбу жамоага Салимжон Зокиров ва Лутфулло Ҳайдаров бошчилик қилиб келмоқда. Жамоа илк бор биринчи лига ўйинларида 2015 йилдан буён иштирок эта бошлаган. Шу боис бу жамоа “Андижон” билан илк бор расмий ўйинини ўтказади. Биринчи лигадаги дебют мавсумида жамоанинг турнир жадвалидаги якунда эгаллаган ўрни 8-ўрин бўлганди. Ўша кезларда “Ёзёвон-Лочинлари”га дастлаб Абдусамад Дўрмонов иккинчи даврадан бошлаб эса ёш мутахассис Исломбек Исмоилов бош мураббийлик қилганди. Жамоа таркибида асосан маҳаллий футболчилар ўйнаб келмоқда. Бу ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Ҳужумчи Бекзод Махпралиев сермаҳсуллиги билан аълоҳида ажралиб туради. Ёзёвонликлар ҳозирча 6 очко жамғарган холда, турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. 

11 май, пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар аниқ бўлди. Унга кўра мазкур баҳсда тошкентлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. 

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Андижон» (Андижон)

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Ойбек Калахўжаев (Тошкент), Раҳимбек Каримов (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика