Биринчи лига. “Хоразм” олий лигани кўзламоқда
06 mar 2014 16:30
News
Биринчи лига. “Хоразм” олий лигани кўзламоқда
Биринчи лига жамоаларида юз бераётган янгиликлар ва уларнинг келажакдаги мақсадлари қандай эканлиги тўғрисида туркум мақолаларни беришда давом этамиз.
Бугун навбат “Хоразм”га етиб келди. Жамоага оид янгиликларни билиш мақсадида клуб раҳбарияти билан гаплашдик. Уларнинг яқин келажакдаги мақсад ва ўз олдиларига қўяётган вазифаларини билишга қизиқдик.
МАҚСАД ОЛИЙ ЛИГАГА ЧИҚИШ
Урганчликлар маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна олий лигага чиқишни мақсад қилмоқда. Клуб директори Султонбой Нурметовнинг айтишича куни кеча вилоят ҳокимлигида жамоа раҳбарлари ва ҳомий ташкилотлар ўртасида йиғилиш ўтказилган. Унда жамоани ривожлантириш ва бунинг учун қилиниши зарур бўлган масалалар кўтарилган ва “Хоразм”ни яқин орада олий лигага қайтариш устувор вазифалардан бири сифатида қўйилган. Шу боис жамоа буй ил элитага чиыиш учун курашадиган бўлди.
ЖАМОАНИНГ ЙИЛЛИК БУЮДЖЕТИ 1,5, 2 МИЛЛИАРД АТРОФИДА
Кучлилар сафига чиқишни истаётган ҳар қандай клубни моддий техник базаси ҳам шунга монанд бўлмоғи лозим. Хўш, “Хоразм”нинг бу борадаги имконияти қандай? Клуб директори Султонбой Нурметовнинг маълум қилишича, жамоанинг бу йилги мавсумий ҳаражатлари учун 1,5, 2 миллиар сўм атрофида пул ажратилган. “Хоразм Шакар”, “Хоразм Ёғ” ҳамда “Урганчнефтгаз” сингари йирик ташкилотлар “Хоразм”нинг бош ҳомийси сифатида бириктирилган. Вилоят раҳбарининг миллионлар ўйинига бўлган эътибори ҳам юқори даражада эканлигини Нурметов алоҳида такидлаб ўтди. Шу боис бу йил моддий жиҳатдан ҳеч қандай муаммолар бўлмаслиги айтилган.
ТАЙЁРГАРЛИК УРГАНЧ, ХИВА ВА ТОШКЕНТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
“Хоразм”нинг тайёргарлик режаси 5 босқчидан иборат бўлиб жамоа шу кунгача учинчи босқич йиғинини ортда қолдирган. Умуман айтганда Урганликлар янги мавсумга тайёргарликни 10 январдан бошлаган. Жамоа дастлаб ўз базасида йиғилиб “Олимпия” стадионида кунига бир маҳалдан машғулот ўтказди. Тайёргарликнинг тўртинчи босқичи эса айни дамда Хива шаҳрида ўтказилмоқда. Чунки келаси йил Урганчда умид ниҳоллари ўйинлари ўтказилиши муносабати билан шаҳардаги стадионлар реконструкция қилинмоқда. Жамоа маъмури Қаҳрамон Машариповнинг хабар беришича, “Хоразм” мазкур ҳафтада Тошкентга боришни режалаштирган. Тайёргарликнинг бешинчи босқичи учун пойтахтдаги “Геофизика” қароргоҳи танланган. Ушбу йиғин давомида мураббийлар асосий эътиборни синов-назорат учрашувларига қаратади. Спарринг рақиблар номи эса ҳозирча маълум эмас.
ТАРКИБДА АСОСАН МАҲАЛЛИЙ ФУТБОЛЧИЛАР
Охирги йилларда жамоа мураббийлари асосий эътиборни маҳаллий ёшларни тарбиялашга ва бунинг баробарида уларга имконият беришга қаратаётгани таҳсинга лойиқдир. Бу эса қисқа фурсат ичида ўз натижасини кўрсатмасдан қолмаяпти. Хусусан ўтган йили 1994 йилда туғилган Мурод Бобожонов билан Қадамбой Нурметов тўпурарлик маҳорати эвазига кўпчиликни диққат эътиборини тортди. Шу боис уларнинг ҳар бирига олий лига вакилларидан чорловлар бўлди. Жумладан Бобожонов бугунги кунда “Нефтчи”да шуғулланаётган бўлса, Нурметов “Олмалиқ”да машғулот ўтказмоқда.
Клуб директори Султонбой Нурметовнинг такидлашича бундан кейин ҳам маҳаллий ёшларга катта эътибор қаратилади. Шунинг учун айни пайтдаги ўқув-йиғин машғулотларида асосан маҳаллий футболчилар қатнашмоқда. Жамоада энг катта ёшдаги футболчи Ғайрат Ўдаев (1986 йил) Марс Қуранбоев (1987) бўлса энг кичик ёшдаги ўйинчи 1996 йилда туғилган футболчилардир.
Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Азиз Жўраев, Собир Азизов, Марат Ҳошимов, Солижон Хайруллаев сингари ўйинчилар айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Йиғинда иштирок этаётган янги футболчилардан Маъмур Абдуллаев (“Олмалиқ”), Жамолиддин Машарипов (“Насаф)”, Миржалол Қурбонов (“Гулистон”) каби ўйинчиларни кўрсатиш мумкин. “Хоразм”нинг Тошкентда ўтадиган йиғинида яна бир қатор янги ўйинчилар келиши кутилмоқда. Чунки илгари олий лигада ўйнаган 3-4 нафар маҳоратли футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Дарвоқе, жамоани бу йил ҳам Мансур Давлетов бошқарадиган бўлди. Унга мураббийлар штабида Ойбек Қурёзов ассисентлик қилади. Кўрамиз бу мураббийлар билан жамоа ўз мақсадига эриша олармикин?
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments