Latest news

23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  2 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  13 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  22 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  169 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. “Дирижёр”ларни биласизми? News

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. “Дирижёр”ларни биласизми?

Яқиндагина старт олган биринчи лиганинг 3-тур ўйинлари ҳам ортда қолди.
Бизнингча кўпчилик ишқибозлар биринчи лига клубларини бошқариб бораётган мураббийларнинг ҳаммасини ҳам яқиндан билмайди. Шу боис қуйида “дрижёр”ларга тўхталиб ўтишни лозим топдик.

“Оқ-тепа” – Ильдар Сакаев
Бу йил олий лигага чиқиш учун астойдил бел боғлаган “Оқ-тепа” мутасаддилари бошқарувни Ильдар Сакаевга ишониб топширди. Мураббийлик фаолияти давомида олий лиганинг деярли барча клубида ишлаб чиққан Ильдар Усмоновичнинг тажрибасига шубҳа йўқ. Бу йил Сакаев жамоа таркибини ўзи истаган футболчилар билан шакллантирди. Чемпионатнинг илк турида “Пахтакор-2”дан учралган мағлубият бош мураббий учун огоҳлик қўнғироғи бўлган эрса ажаб эмас. Ильдар Усмонович ёрдамчиликка ўзи яхши билган илмий мураббий Шамил Исеевни ҳам олиб келганини айтиш лозим.



“УзДонгЖу” – Нозим Муллаохунов
Жорий мавсум элитага қайтиш учун курашиб кўрмоқчи бўлаётган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасини маҳаллий мураббий Нозим Муллаохунов бошқариб келаётганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак. Ўтган йили ҳам Муллаохунов “бўёқчилар” билан қониқарли натижа қайд этганди. Табиийки клубга раҳбарият томонидан ҳам эътибор юқори эканлиги натижага ҳам ижобий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Нозим ака ўз ёнига маҳаллий мураббийларни жалб этган. Вилоят футболидаги мураббийлар орасида ўзига яраша ном қозонган Абдурашид Исмоилов айни дамда бош мураббийга яқиндан ёрдам бераётганини айтиш лозим. Шунингдек Фозил Бобораҳимов ва Ҳамидулло Зокиров ҳам мураббийлар штабида фаолият юритиб келмоқда.  

“Косонсой” – Меҳмон Солихўжаев
Косонсойликлар бир неча йиллардан буён маҳаллий мураббийнинг хизматига таяниб келади. Хатто жамоа иккинчи босқичга йўлланмани қўлга кирита олмаса ҳам раҳбарият Солихўжаевга ишонч билдириб келмоқда. Меҳмон Солихўжаев ҳам ўз навбатида ёшлар ва аксарият тажрибали ўйинчилар эвазига курашчан жамоа шакллантиришга интилади. Биринчи лигада иштирок этаётган Наманган вилояти жамоалари орасида ёшларга имконият бераётган клуб бу энг аввало “Косонсой” эканлигини таъкидлаш лозим.



“НБУ-Осиё” – Руфат Акрамхўжаев
“Банкирлар” деярли ҳар мавсум олдидан бош мураббийни ўзгартиради. Бу йил бошқарув постига Руфат Акрамхўжаев олиб келинди. Бунгача “Пахтакор” академиясида фаолият юритган ёш мураббий олдида ўзини катта футболда синаб кўриш варианти пайдо бўлгач, иккиланишларсиз таклиф қабул қилди. Биринчи лиганинг доими иштирокчиси бўлган “НБУ-Осиё” сафида ўтган йили таниқли футболчилар ўйнаганини ишқибозлар яхши билади. Аммо Акрамхўжаев бошқарувни ўз қўлига олгач, асосий эътиборни ёшларга қаратди. Бош мураббийга жамоада бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган Арслон Толипов ёрдам бераётганини айтиш лозим.

“Хотира-79” – Тоҳир Мадраҳимов
Наманган вилоятининг Уйчи тумани жамоаси охирги йилларда таниқли маҳаллий мураббий Усмон Асқаралиевнинг хизматидан фойдаланиб келаётганди. Бу йил эса бошқаруви постида бошқа бир маҳаллий Тоҳир Мадраҳимов иш бошлади. Ўтган мавсум “Навбаҳор” ёшлар жамоасини бошқарган мазкур мураббий бу йил биринчи лигада ишламоқда. Ўз таркибини ҳар йили вилоятдаги маҳоратли футболчилар эвазига тўлдириб оладиган “Хотира-79” жорий чемпионат олдидан ҳам таркибига “Навбаҳор”нинг собиқ ўйинчиларини таклиф этган. Бу ҳақида кейинроқ батафсил тўхталишни маъқул топдик.



“Пахтакор-2” – Жасур Абдураимов
Пахтакорчилар ҳар ҳар йили академия тарбияланувчилари иштирокида чемпионатда қатнашиб келмоқда. Клуб менежери Самвел Бабаян фарм-клубга мураббий этиб асосан академияда ўзини ижобий томондан кўрсата олган ёш мутахассисларни тайинлаб келмоқда. Ўтган йили маълум муддат Дилшод Нуралиев ва кейинчалик Нўъмон Ҳасанов биринчи лигадаги жамоага бош бўлганди. Бу йил эса масъулиятли вазифа Жасур Абдураимовга ишониб топширилди. Фарм-клубнинг асосий вазифаси асосий жамоага футболчиларни етказиб бериш бўлганлиги учун мураббийлар штабида қайси шахс ишламасин энг аввало ёшларни ўстиришга эътибор қаратади. Натижа кейинги ўринда туради. Жасур Биродаровичга мураббийлар штабида собиқ дарвозабон Артём Петросян ёрдам бермоқда. Яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бўлган Шуҳрат Раҳмонқулов эса жамоа бошлиғи сифатида мехнат қилиб келмоқда.

“Чуст-Пахтакор” – Леонид Сенкевич
Чустликлар ниҳоят ўз мураббийини топган кўринади. Роберт Гай ушбу жамоада самарали фаолият юритганди. Кейинчалик Виталий Легай бошчилигида “Чуст-Пахтакор” кутилган натижага эриша олмади. Жамоа биринчи лигага тушиб кетгач, бошқарув постига Леонид Сенкевич олиб келинди. Ўтган йилнинг охирларида Сенкевич жамоа билан яқиндан танишди ва пулька ўйинларида ҳам иштирок этиб, клубни яна биринчи лигага олиб чиқди. Кўрамиз бу йил жамоа 43 ёшли мураббий билан қандай натижа қайд этаркин.

“Цементчи” – Абдумалик Ҳакимов
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна аввалги қаддини тиклаётган “Цементчи” жамоасини маҳаллий мураббий Абдумалик Ҳакимов бошқармоқда. Қувасой футболининг фидоийси. “Цементчи”ни яна қайта оёққа туришида елиб-югурган ёш мураббий аста-секин фарғоналик футболчилар ижросида курашчан жамоа шакллантиришга интилмоқда. Ўз вақтида мазкур жамоада футболчи сифатида фаолият юритган Ҳакимов ёрдамчи сифатида жамоанинг собиқ футболчилари Илҳом Зайлобидинов билан Абдуғаффар Ҳакимовни мураббийлар штабига жалб этган.

“Бунёдкор-2” – Дмитрий Ким
Ўтган йили бу жамоани Муҳиддин Ортиқов бошқарганди. Кейинчалик бош мураббий Сергей Лушан ўз ёнига Ортиқовни чақириб олди. Шундан сўнг раҳбарият фарм-клубни Дмитрий Кимга ишониб топширди. “Бунёдкор-2”ни вазифаси ҳам ҳудди “Пахтакор-2” ни мақсадига ўхшаш. Асосий урғу, академиядан етишиб чиқаётган йигитларни катта футболга кириб келишида кўприк вазифасини ўтаб беришга қаратилади. Бош мураббийга айни дамда Равил Бекчинтаев билан Абдумажид Тоиров ассисентлик қилиб келаётганини айтиш жоиз.



“Ёзёвон-Лочинлари” – Асад Дўрмонов
Бу йил ўз тарихида илк бор биринчи лигада иштирок этаётган Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани жамоаси бўлмиш “Ёзёвон-лочинлари”ни вилоят футболига бегона бўлмаган шахс бошқариб бормоқда. Очиғини айтганда, Асад Дўрмоновни кўпчилик фарғоналик мураббий сифатида билади. Чунки Дўрмоновларнинг тўнғичи, “Нефтчи”да узоқ йиллар давомида фаолият юритди ва бугунги кунда у киши Фарғонада истиқомат қилиб келмоқда. Мураббийлик фаолияти давомида асосан “Нефтчи”да Юрий Саркисянга яқиндан кўмаклашиб келган Асад Дўрмонов айни дамда мустақил равишда биринчи лига жамоасини бошқариб келмоқда. Сурхондарё ўғлони жамоани биринчи лигага айнан ўзи олиб чиқди. Қишки йиғинлар чоғида кўпчилик ишқибозлар “Ёзёвон-лочинлари” сафига “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчиларига айланиб улгурганларни бориб қўшилишини таҳмин қилганди. Бунинг сабабини юқорида келтириб ўтдик. Аммо Дўрмонов биринчи лигада ҳам асосан маҳаллий ёшларни ўйнатишни лозим топди. Камтарона шароитлар эвазига дастлабки йил ҳар қандай жамоа ўз олдига лигада ўз ўрнини сақлаб қолишни мақсад қилади. Катта эхтимол билан ёзёвонликлар ҳам  бу йил асосий эътиборни шу мақсадга қаратади. Жамоанинг элитага чиқиши учун маълум бир муддат керак бўлади. Бунинг учун энг аввало клуб мустҳакам пойдеворини яратиб олиши зарур. Кўрамиз Асад ака бу йил Ёзёвонда қандай жамоа шакллантира оларкин. Айтганча мавсум аввалида Асад Дўрмонов билан суҳбатлашганимизда мураббийлар штабига ўзининг укаси Рустам Дўрмоновни олиб келиш ғояси бор эканлигини билдирганди. Буни ижобий қабул қилган бўлардик. Чунки Дўрмоновлар тандеми ўз вақтида “Нефтчи” ёшлар жамоасида самарали иш юритганини яхши биламиз.   


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика