Latest news

01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  2 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 7-тур статистикаси! News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 7-тур статистикаси!

4 май куни биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Биз эса одатимизга кўра ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ҚЎҚОН-1912” ПЕШҚАДАМЛИКНИ ЎЗ ҚЎЛИГА ОЛДИ
Бу йил олий лигага чиқиш учун “Шарқ” минтақасида асосий давогор сифатида “Қўқон-1912” қаралмоқда. Рустам Абдуллаев бошқарувига ўтган бу жамоа 4 май куни ўз майдонида Пскентнинг “Истиқлол” клубини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришиб, турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди.

Мазкур минтақада элитага чиқишни мақсад қилган яна бир жамоалардан бири – “Оқ-тепа” ҳам сафарда ўйнаган бўлишига қарамай муҳим уч очкони қўлга киритди. Алишер Шоғуломовнинг дубли тошкентликларга уч очко келтирган холда, уларни турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Негадир чустликлар бу йил ўзларини кўрсата олишмаяпти.
Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “НБУ-Осиё”га бу йил сира тушуниб бўлмаяпти. Таркибида таниқли ва шу билан бирга маҳоратли ўйинчилар бўлишига қарамай жамоа бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Кутилмаганда мағлубиятлар, гоҳида эса муваффақият қозонмоқда. “Банкирлар” бу турда ҳамшаҳари “Локомотив-БФК” майдонига сафар уюштириб, ишончли ғалабага эришди.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси якшанба куни “Пахтакор-2”ни қабул қилди ва ўз мухлислари қаршисида ғалабага эришди. Асосан тенг курашлар остида кечган баҳсда мезбонлар вазиятлардан унумли фойдаланиб қолиб, ғалабани илиб кетди дейиш мумкин.
Уйчининг “Хотира-79” жамоаси бу йил ўзини кўрсатмоқда. Усмон Асқаралиев шогирдлари ушбу турда сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай ўз уйига уч очко билан қайтишга эришди. “Бунёдкор-2” билан ўтган учрашувда уйчиликлар иккинчи бўлим ўрталарида иккита тўп киритиб ғалаба қозонди.

Бунгача турнир жадвалида пешқадамлик қилган “Косонсой” 7-турда “Обод” майдонига сафар уюштирди. Бу учрашув косонсойликлар учун қайсидир маънода синов вазифасини ўтаб берарди. Чунки уларнинг олдинги турларда эришган ғалабалари кўпчиликда шубҳа уйғотганди. Шуни айтиб ўтиш керакки, мазкур баҳсга “Косонсой” клуби бош мураббийсиз борган. Меҳмон Солихўжаевнинг бормагани ҳам жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказди шекилли унинг жамоаси тошкентликлар қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида (90+3-дақиқа) ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учради.

ГОЛЛАР
* 7-турнинг жами 6та ўйинида урилган голлар сони 13тани ташкил этди.
* Шундан 6таси мезбонларга тегишли.
* Қолган 7тани гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Биринчи таймда киритилган голларни сони 3та бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик янада ошди ва мухлислар 10та голга гувоҳ бўлди.

* Ортда қолган турда бир ўйинда иккита гол урган футболчи биргина Алишер Шоғуломов бўлди. Тошкентлик футболчи “Чуст-Пахтакор” билан ўйинда дубл қайд этиб жамоасига ғалаба келтирди!

* Турнинг энг тезкор голи муаллифи – Шаҳбоз Жумабоев бўлди. “УзДонгЖу” аъзоси “Пахтакор-2”га қарши учрашувнинг 15– дақиқасида тўп киритиб ўзини кўрсатди!

* Аксинча турнинг энг сўнгги голи - 90+4 – дақиқада  Умид Қодиров томонидан киритилди. “Қўқон-1912” футболичиси “Истиқлол” билан ўйинда сўнгги голни киритгани билан тарихда қолди!

* Бу турда пенальтилар сони 2тани ташкил этди. Эътиборлиси ҳар иккиси ҳам “Бунёдкор-2” – Хотира-79” учрашувида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган! Унинг биринчиси ноаниқ тепилган бўлса, иккинчиси аниқ амалга оширилган! Омил Мўминов ва Исломбек Исоқжонов пенальти тепган ўйинчилар бўлишди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШЛАР
* Ушбу турда бўлиб ўтган жами 6та баҳсда ҳакамлар 26 маротаба сариқ карточка чўнтагидан чиқаришга мажбур бўлди.

* Огоҳлантиришларнинг 11таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 15та сариқ меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган!

* Турнинг энг интизомли жамоаси “Оқ-тепа” бўлди. Александр Мочинов шогирдлари сафарда “Чуст-Пахтакор”га қарши ўйинда бирорта ҳам сариқ карточка олмагани эътиборга моликдир!

* Аксинча турнинг энг қўпол ва шу билан бирга интизомсиз жамоаси “Хотира-79” бўлди! Усмон Асқаралиев шогирдлари “Бунёдкор-2”га қарши кечган баҳсда 6та сариқ ишлаб олди!

* Умуман олиб айтганда, турнинг энг кескин ўйини ҳам айнан “Бунёдкор-2” – “Хотира-79” тўқнашуви бўлди. Сабаби бош ҳакам Олим Тўйчибоев шу куни ҳаммаси бўлиб 8та футболчини сариқ карточка “сийлаб”, 2тасини қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатишга қарор қилди!

* Аксинча турнинг энг интизомли ўйини деб “Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа” баҳасини айтамиз. Боиси Чустда кечган баҳсда бош ҳакам Абдураҳим Мўминов атига битта футболчини огоҳлантирган холос!

* Қизил карточкаларга келадиган бўлсак, бу турда 4 футболчи майдонни шерикларидан барвақт тарк этишга мажбур бўлди! “Қўқон-1912” ҳимоячиси Хуршид Узоқбоев жамоасининг “Истиқлол”га қарши кечган баҳсида ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди!

* “Обод” сардори Дониёр Ҳасанов ҳам “Косонсой” билан учрашувда сўнгги дақиқаларда майдондан четлатилди!

* Қолган иккита қизил карточка битта учрашувда қайд этилиб, эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам “Бунёдкор-2” футболчиларидир! Ислом Қобилов билан Иброҳим Ғофуров “Хотира-79” билан ўйинда майдондан четлатилиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйишди.

МУХЛИСЛАР
Учрашувларга томошабинлар ташрифи бу турда аввалгисига нисбатан ошганини кўриш мумкин. Буни водий клубларини 7-турни ўз майдонида ўтказишгани билан боғлаш мумкин. Сабаби Қўқондаги ўйиннинг ўзига 7751та мухлис кирган. Чустга 2501 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.

Энди Тошкентда кечган ўйинларга эътибор қаратадиган бўлсак, афсуски бу борада холат жуда ҳам ачинарли. Айниқса “Локомотив-БФК” – “НБУ-Осиё” учрашувига атига 35та томошабин киргани пойтахтда биринчи лигага бўлган эътибор хануз паст даражада эканлигини кўрсатиб турибди!
Тошкентдаги бўлиб ўтган учта ўйинга кирган мухлисларни ҳаммасини қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, 217тани ташкил этмоқда. Эътибор беринг бу 3та ўйинга кирган мухлисларни умумий миқдори!

Хулоса эса ўзингиздан...
Умуман ушбу тур ўйинларини 11062та ишқибоз бевосита стадиондан туриб кузатган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1843 нафар мухлис кирган демакдир!

Томошабинлар меҳри кимда қандай?
«Чуст-Пахтакор» – «Оқ-тепа» – 0:2. 2501 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «НБУ-Осиё» – 0:2. 35 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Истиқлол» – 3:1. 7751 томошабин
«Уз-Донг-Жу» – «Пахтакор-2» – 2:0. 623 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Хотира-79» – 0:2. 51 томошабин.
«Обод» – «Косонсой» – 1:0. 131 томошабин.

7-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ


ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Қўқон-1912743012 - 3915
2Оқ-тепа741213 - 8513
3Хотира-79741210 - 6413
4Косонсой740313 - 10312
5УзДонгЖу740311 - 9212
6НБУ-Осиё740310 - 8212
7Обод740311 - 10112
8Бунёдкор-272146 - 9-37
9Истиқлол721411 - 17-67
10Чуст-Пахтакор72057 - 13-66
11Локомотив БФК71334 - 8-46
12Пахтакор-271245 - 12-75

Тўпурарлар:
Исроил Турсунов («Истиқлол») – 7.
Исломбек Исоқжонов («Хотира-79») – 5.
Абдулатиф Абдуқодиров («НБУ-Осиё») – 5.
Маъруф Аҳмаджонов («Оқ-тепа») – 4.
Алишер Шоғуломов («Оқ-тепа») – 4.
Абдураззоқ Жўраев («Косонсой») – 4.
Санжар Тўрақулов «(Обод») – 4.
Фарҳод Шокиров («Чуст-Пахтакор») – 4.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Бугун “Шарқ” минтақасида 5та учрашув бўлиб ўтади. “Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳси маълум сабабларга кўра эртага бўлиб ўтади. 

8-тур. 7 май (чоршанба)
“Чуст-Пахтакор” – “НБУ-Осиё”
“Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа”
“Қўқон-1912” – “Пахтакор-2”
“Уз-Донг-Жу” – “Истиқлол”
“Обод” – “Хотира-79”
8 май (пайшанба)
“Бунёдкор-2” – “Косонсой”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика