Latest news

21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  5 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  9 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  3 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 2-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 2-тур статистикаси

9 апрель куни биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида ҳам 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ЦЕМЕНТЧИ” ЯНА АЖАБЛАНТИРДИ ЁХУД “УЗДОНГЖУ”НИНГ ҚИЙИН ҒАЛАБАСИ
Ортда қолган турда иккита жамоа меҳмонда ғалаба қозонган бўлса, битта учрашувда дуранг қайд этилди. Табиийки қолган иккита ўйинда эса мезбонларнинг қўли баланд келган.
Ўтган турда “Оқ-тепа” ўз майдонида “Пахтакор-2”дан учралган мағлубиятни унутиб, водийга сафар уюштирди. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши кечган баҳсда Ильдар Сакаев жамоаси муҳим ғалабага эришди. Лига дебютанти эса ўз майдонидаги илк учрашувда мағлубиятга учради.  
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 0:2.

Бу йил таркибини олий лига ўйинларида иштирок этиб маҳоратини оширган ўйинчмлар билан тўлдириб олган “Хотира-79” жамоаси ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатадиган бўлиб бормоқда. Тоҳир Мадраҳимов бошқарувига ўтган уйчиликлар бу сафар “Пахтакор-2”ни мағлубиятга учратди. Мазкур учрашувда “пахтакорчилар” аъзоси пенальтидан унумли фойдалана олмади.  
«Хотира-79» (Уйчи) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 3:1.

“Қалдирғочлар” ушбу турдаги ўйинида ҳам биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлса-да, яна аламли мағлубиятга учради. “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов 2та гол уриб, жамоага ғалаба келтирди.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2.

Андижонликлар чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаган бўлсада, 9 апрель куни “НБУ-Осиё”нинг жиддий қаршилигига дуч келди. Ўйиннинг асосий вақтида дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди. Аммо учрашувнинг 90+5-дақиқасида (!) ҳакам тошкентликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Алишер Тўхтасинов аниқ амалга оширди ва “бўёқчилар” муҳим ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси пенальти белгиланишидан бир дақиқа олдин меҳмонларнинг битта ўйинчисига қизил карточка кўрсатилганди. Бош ҳакам Мурод Муҳамедов томонидан меҳмонларга кўрсатилган 1та қизил карточка ва белгиланган 1та пенальти, кўпчиликда шубҳа уйғотди. Назоратчи: Олег Рубаков ҳакамнинг ишини 8,2 баллга баҳолади.   
«УзДонгЖу» (Андижон) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0.

Қувасойликлар ҳам бу турда кўпчиликни ажаблантирди. Мавсумлар оралиғида олий лига жамоаларига ҳам жиддий ташвиш туғдирган “Цементчи” мана кетма-кет иккинчи уйдаги ўйиники, ғалаба нималигини билмаяпти. Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги жамоа “Чуст-Пахтакор” билан ўйинда аранг дуранг қайд этганини билиб олиш қийин эмас. Чунки бош ҳакам Аҳмед Эргашев шу куни меҳмонларнинг иккита ўйинчисини майдондан четлатган. Биринчи четлатишдан сўнг эса қувасойликлар жавоб тўпини киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган.
«Цементчи» (Кувасой) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 1:1.

ГОЛЛАР
* Мазкур турда қайд этилган умумий голлар сони 12тани ташкил этди.
* Мезбонлар томонидан киритилган голлар 6та бўлди.
* Меҳмон жамоалар ҳам яна шунча тўп киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 7та гол урилган.
* Иккинчи таймда эса яна 5та гол қайд этилган.
* Дубль! Даврон Исоқов мазкур турда дубль қайд этган ягона футболчи бўлди. “Косонсой” ҳужумчисининг сафарда “Бунёдкор-2”га қарши баҳсда иккита гол уриб, жамоасига муҳим уч очкони келтиргани таҳсинга лойиқ.
* Пенальти! 2-тур ўйинларида ҳакамлар 3та пенальти белгилади. Ундан иккитаси аниқ амалга оширилди. Алишер Тўхтасинов (“УзДонгЖу”) ва А.Аҳмаджонов (“Пахтакор-2”) нуқтадан адашмаган бўлса, “Чуст-Пахтакор” аъзоси Б.Садиллаев бу борада 11 метрликдан унумли фойдалана билмаган.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 2-тур ўйинлари кескин кураш ва қўполликларга бой тарзда кеди десак муболаға бўлмайди. Боис  огоҳлантиришларнинг умумий сони 23тани ташкил этмоқда.
* Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4,6тадан сариқ карточка демакдир.  
* Мезбон жамоа футболчиларидан 10 нафари сариқ карточка билан сийланган бўлса, меҳмонлардан 13таси сариқ карточка олган.
* Бундан билиш қийин эмаски, ушбу турда кўпроқ меҳмонлар ўйин қоидасни бузганини.
* “УзДонгЖу” – “НБУ-Осиё” ва “Цементчи” – “Чуст-Пахтакор” жамоаларида энг кўп сариқ карточка қайд этилган. 6тадан!
* “УзДонгЖу”, “НБУ-Осиё” ва “Чуст-Пахтакор” футболчилари 3тадан сариқ карточка олган.
* “Ёзёвон-Лочинлари” ва “Хотира-79” жамолари эса бу борада бошқаларга намуна бўлди. Ушбу жамоаларнинг футболчилари 1тадан сариқ карточка олган.
* 4та четлатиш! Мазкур тур қизил карточкаларга ҳам бой бўлди.
* Эътиборлиси 3та қизил карточка меҳмон жамоанинг ўйинчиларига кўрсатилган ва уларнинг жамоаси мағлубиятга учраган.
* Яна бир эътиборга молик жиҳати эса “Чуст-Пахтакор”нинг икки футболчиси сафардаги баҳсда майдондан четлатилган. Бу эса “Цементчи”га қўл келиб, мағлубиятдан қутилиб қолди.
Демак, 3-турни қуйидаги футболчилар ўтказиб юборади.
Ж.Умиров – “Бунёдкор-2”
И.Чориев – “НБУ-Осиё”
Б.Садиллаев - ”Чуст-Пахтакор”
М.Нуритдинов - ”Чуст-Пахтакор”

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ МУҲАМЕДОВ ВА НАЖАФАЛИЕВДА

* Ушбу турда энг юқоир балл, 8,2 бўлди.
* Аскер Нажафалиев билан Мурод Муҳамедов нисбатан энг юқори балл эгалари бўлди.
* Аксинча нисбатан энг паст балл олган ҳакам эса Аҳмад Эргашев бўлди, 7,8 балл!

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 0:2. 3015 томошабин.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,0, А. Маражабов (Андижон) – 8,3, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,3, Д. Қурчиев – 7.
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
  *******************************
«Хотира-79» (Уйчи) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 3:1. 3152 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,0, Х. Зулунов (Андижон) – 8,3, А. Жўрахонов (Андижон) – 8,4, А. Жабборов – 8.
Назоратчи: А. Маражабов (Андижон).
  *******************************
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2. 37 томошабин.
 Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,2, Р. Ниғмонов (Тошкент) – 8,4, Д. Сайлолов (Тошкент) – 8,4, А. Шукуруллаев – 9.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
  *******************************
«УзДонгЖу» (Андижон) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0. 1027 томошабин.
Ҳакамлар
: М. Мухамедов (Тошкент вилояти) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 8,4, И. Носиров (Наманган) – 8,2, А. Раҳимов – 8.
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
  *******************************
«Цементчи» (Кувасой) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 1:1. 2710 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Эргашев (Тошкент) – 7,8, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,1, З. Эркинов (Тошкент) – 8,0, С. Раҳманов – 8.
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

ЭНГ КЎП МУХЛИС УЙЧИДА. ТОШКЕНТДА ЭСА АКСИНЧА
* “Шарқ” минтақасида мухлисларнинг стадионга ташрифи “ғарб”га нисбатан яхшироқ. Сабаби ортда қолган 2-турнинг 5та ўйинига жами 9941та ишқибоз кирган.
* Бу ҳар бир баҳсга ўртача 1988тадан томошабин демакдир.
* «Хотира-79» – «Пахтакор-2» (3:1) баҳси ишқибозларда катта қизиқиш уйғотган ўйин бўлди.
* “Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳси эса аксинча бу борада паст натижа қайд этди. Тошкентдаги ўйинни атига 37 нафар томошабин кузатгани учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хотира-79» (Уйчи) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 3:1. 3152 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 0:2. 3015 томошабин.
«Цементчи» (Кувасой) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 1:1. 2710 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0. 1027 томошабин.
 «Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2. 37 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 УзДонгЖу 2 2 0 0 5 - 0 5 6
2 Хотира-79 2 2 0 0 5 - 2 3 6
3 Пахтакор-2 3 1 1 1 3 - 4 -1 4
4 Оқ-тепа 2 1 0 1 3 - 2 1 3
5 НБУ-Осиё 2 1 0 1 3 - 2 1 3
6 Косонсой 2 1 0 1 3 - 3 0 3
7 Цементчи 2 0 2 0 2 - 2 0 2
8 Ёзёвон-Лочинлари 2 0 1 1 1 - 3 -2 1
9 Бунёдкор-2 3 0 1 2 2 - 5 -3 1
10 Чуст-Пахтакор 2 0 1 1 1 - 5 -4 1


3-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
13 апрель (душанба)
“Пахтакор-2” – “Бунёдкор-2” 0:0
 14 апрель (сешанба)
“Чуст-Пахтакор” – “Ёзёвон-лочинлари”
“НБУ-Осиё” – “Цементчи”
“Косонсой” – “УзДонгЖу”
“Оқ-тепа” – “Хотира-79”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика