Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 13-тур статистикаси
17 jun 2015 17:07
News
Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 13-тур статистикаси
Бугун биринчи лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Биз эса одатга кўра, ортда қолган турдаги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“БУНЁДКОР-2”НИНГ ҒАЛАБАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ. БУНДАН ЁЗЁВОНЛИКЛАР ЮТДИ
13 июнь шанба куни биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 13-турнинг 3та ўйини бўлиб ўтди. «Оқ-тепа” – “Цементчи”, “Пахтакор-2” – “Чуст-Пахтакор” учрашуви мезбонларнинг Ўзбекистон кубогида 1/8 финал босқичида иштирок этиши муносабати билан 15 июлга қолдирилди. Шу боис бўлиб ўтган 3та ўйиндан келиб чиқиб, унинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
Тошкентда “Ёзёвон-лочинлари”ни қабул қилган “Бунёдкор-2” жамоаси гарчи ўз майдонида ғалаба қозонган бўлсада, бу узоққа чўзилмади. Боиси ПФЛ баҳсдан кейин “қалдирғочлар” таркибида сариқ карточкалари 4тага етган, аммо шунга қарамай 13-тур баҳсини ўтказиб юбормаган Санжар Қодирқуловнинг майдонга тушгани учун тошкентликларга техник мағлубият эълон қилди. “Ёзёвон-лочинлари” эса техник ғалабани расмийлаштирди.
Уйчида эса “Хотира-79” ўтган турдаги йирик мағлубиятдан кейин ўз мухлислари қаршисида фақат ғалаба қозониши шарт эди. Буни яхши англаган жамоа аъзолари “УзДонгЖу”га қарши кечган учрашувда астойдил харакат қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Андижонликлар учрашувнинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишга эришган бўлсада, аммо уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Боиси иккинчи бўлимда уйчиликлар ирода кўрсатиб, иккита гол урди. Шу тариқа майдон эгалари муҳим уч очкони қўлга киритди.
Ўз майдонида рақибларига осонликча очко улашмайдиган “Косонсой” бу сафар “НБУ-Осиё”ни қабул қилди. “Банкирлар”нинг шу куни мезбонлар олдида ожиз қолгани ҳисобда ҳам акс этиб турибди.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – -/+.
«Хотира-79» (Уйчи) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 2:1.
«Косонсой» (Косонсой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 4:2.
ГОЛЛАР
* 13-турнинг ортда қолган 3та ўйинида 9та гол киритилди.
* Ҳар бир ўйинга 3тадан гол демакдир.
* Биринчи бўлимда киритилган тўплар 4та.
* Иккинчи таймда эса яна 5та гол урилди.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган тўплар сони 6та бўлди.
* Қолган 3та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Энг кўп гол урган жамоа “Косонсой” бўлди, 4та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган клуб эса “НБУ-Осиё” бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 1-дақиқада киритилди. “УзДонгЖу” аъзоси Хондамир Юлдашев ушбу сонияда “Хотира-79” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
* Аксинча энг сўнгги гол эса 83-дақиқада “Косонсой” тўпупари Даврон Исоқов томонидан “НБУ-Осиё” дарвозасига киритилган.
* 2та пенальти! Бош ҳакам Бахтиёр Юльчараев “Косонсой” – “НБУ-Осиё” баҳсида ҳар икки жамоа дарвозаси томон бир маротабадан пенальти белгилашга қарор қилди. 7-дақиқада мезбонлар аъзоси Сардор Сотволдиев нуқтадан адашган бўлса, “банкирлар” етакчиси Музаффар Умурзоқов бу борада 11 метрликни бехато амалга оширган.
* Эътиборлиси шундай бўлсада, барибир якунда косонсойликлар уч очкони қўлга киритди.
* Хет-трик! “Косонсой”ва “шарқ” минтақасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бораётган Даврон Исоқовнинг иштахаси очилиб қолган кўринади. Боиси ушбу ҳужумчи 13-турда ўз ҳисобига яна 3та гол ёздириб қўйди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 9та сариқ карточка.
* Ҳар бир ўйинда 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 3та футболчиси огоҳлантирилган бўлса, қолган 6та сариқ карточка эса меҳмон жамоа ўйинчилари томон кўрсатилган.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 3та сариқ карточка кўрсатилган бўлса, иккинчи таймда яна 6та футболчи огоҳлантирилган.
* Техний мағлубиятга учраган “Бунёдкор-2” футболчилари ушбу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан, бу борада бошқаларга намуна бўлди.
* “УзДонгЖу” эса аксинча бу борада “пешқадамлик” қилди. 3та сариқ ва 1та қизил карточка.
* Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб Уйчида ўтган “Хотира-79” – “УзДонгЖу” учрашувини кўрсатиш мумкин. Бош ҳакам шу куни мезбонларнинг 2та, меҳмонларнинг эса 3та ўйинчисини сариқ карточка билан жазолади. Шунингдек битта қизил карточка қайд этилди.
* 3та четлатиш! 13-турнинг ортда қолган 3та ўйинида майдондан четлатилган футболчилар сони 3та бўлди.
Хондамир Юлдашев – “УзДонгЖу”
Бобурмирзо Каримов – “Косонсой”
Сарвар Сафаров – “НБУ-Осиё”
Мазкур футболчилар энди камида кейинги турни ўтказиб юборади.
ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ
* Ушбу турнинг учта ўйинида табиийки учта бош ҳакам ишлади.
* Энг юқори балл олган ҳакам Бахтиёр Юльчараев бўлди. “Косонсой” – “НБУ-Осиё” баҳсини бошқариб борган гулистонлик ҳакамнинг ишини назоратчи Султон Зайлобидинов 8,1 баллга муносиб дея баҳолади.
* Қолган икки ўйинда ишлаган Анатолий Рубаков билан Аҳмад Эргашев эса бир хил, 8,0 балл олди.
* Энг кўп карточка ишлатган ҳакам эса Аҳмад Эргашев бўлди.

Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент) – 8,0, Ф. Достонов (Жиззах) – 8,0, М. Турдиев (Жиззах) – 8,2, С. Еремеев - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,0, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,1, Э. Турсунов - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Ҳакамлар: Б. Юльчараев (Гулистон) – 8,1, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 7,7, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 8,7, И. Носиров - 8
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
МУХЛИСЛАР
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
* 13-турнинг ортда қолган 3та ўйинига 2082 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Бу ҳар бир учрашувга ўртача 694та томошабин демакдир.
* Энг кўп мухлис кирган ўйин “Косонсой” – “НБУ-Осиё” бўлди.
* Тошкентдаги учрашувда эса одатдагидек кам мухлис кузатилди.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – -/+ 44 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 2:1. 987 томошабин.
«Косонсой» (Косонсой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 4:2. 1051 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
14-тур.
17 июнь (чоршанба)
“УзДонгЖу” - “Оқ-тепа”
“Цементчи” - “Пахтакор-2”
20 июнь (шанба)
“Бунёдкор-2” - “Хотира-79”
“Ёзёвон-лочинлари” - “НБУ-Осиё”
“Чуст-Пахтакор” - “Косонсой”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

# | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очк |
1 | Оқ-тепа | 12 | 8 | 1 | 3 | 20 - 11 | 9 | 25 |
2 | Хотира-79 | 13 | 8 | 0 | 5 | 22 - 25 | -3 | 24 |
3 | УзДонгЖу | 13 | 7 | 1 | 5 | 17 - 11 | 6 | 22 |
4 | Косонсой | 13 | 7 | 1 | 5 | 24 - 20 | 4 | 22 |
5 | НБУ-Осиё | 13 | 6 | 2 | 5 | 13 - 13 | 0 | 20 |
6 | Цементчи | 12 | 4 | 3 | 5 | 23 - 14 | 9 | 15 |
7 | Чуст-Пахтакор | 12 | 4 | 2 | 6 | 15 - 18 | -3 | 14 |
8 | Ёзёвон-Лочинлари | 13 | 4 | 2 | 7 | 12 - 22 | -10 | 14 |
9 | Пахтакор-2 | 12 | 2 | 7 | 3 | 15 - 15 | 0 | 13 |
10 | Бунёдкор-2 | 13 | 3 | 1 | 9 | 12 - 24 | -12 | 10 |
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
14-тур.
17 июнь (чоршанба)
“УзДонгЖу” - “Оқ-тепа”
“Цементчи” - “Пахтакор-2”
20 июнь (шанба)
“Бунёдкор-2” - “Хотира-79”
“Ёзёвон-лочинлари” - “НБУ-Осиё”
“Чуст-Пахтакор” - “Косонсой”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments