Latest news

11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  1 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  16 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  5 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  2 07:32Флик «Реал»ни ўртоқлик учрашувида мағлуб этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  2 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  3 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  1 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  1 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  9

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 11-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 11-тур статистикаси

22-23 май кунлари биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунига етди. Одатдагидек тур статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
“БАНКИРЛАР” “ОҚ-ТЕПА”НИ МАҒЛУБ ЭТДИ ЁХУД “ХОТИРА-79” БИРИНЧИ БОСҚИЧ ПЕШҚАДАМИ БЎЛДИ!
22 май куни “Қўқон-1912” ўз майдонида “УзДонгЖу”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Гарчи қўқонликлар бу турда ғалаба қозонган бўлса-да, биринчи босқични 3-ўринда якунлади.

“Бунёдкор-2” эса “Обод”ни қабул қилиб кутилмаганда имконятни бой берди.

Наманган дербисида “Хотира-79” “Косонсой”ни мағлуб этди. Ушбу ғалабадан кейин уйчиликлар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.  

11-турда Тошкентда ҳам дерби бўлиб ўтди. “Истиқлол” – “Пахтакор-2” баҳсида майдон эгалари йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яна бир пойтахт кичик дербиси мухлисларнинг диққат марказида бўлди. Олий лигага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа” ўз майдонида “НБУ-Осиё”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда тажриба барибир ўз сўзини айтди. Мезбонлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, “банкирлар” якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу турда бош мураббийсиз қолган “Чуст-Пахтакор” “Локомотив-БФК”ни қабул қилиб учрашув сўнггиларида ғалабани қўлдан чиқарди.

ГОЛЛАР
* 11-турнинг жами 6та ўйинида 19та гол қайд этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,16тадан гол демакдир.
* Киритлган голларнинг 10таси мезбонлар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 9та тўпни меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи таймида мухлислар 8та голга гувоҳ бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 11та гол киритилди.
* Мазкур турда ҳакамлар 3та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларнинг ҳаммаси аниқ амалга оширилган!
Пенальти тепган футболчилар:
  Исроил Турсунов – “Истиқлол”
  Расул Шуҳратов – “Обод”
  Шаҳбоз Жумабоев – “УзДонгЖу”
* Ушбу турда 3та футболчи дубл қайд этди.
* Азамат Розиқов – “Истиқлол”
  Отабек Ҳайдаров – “Қўқон-1912”
  Бахтиёр Қосимов – “Обод”
* Хет-трик қайд эттган футболчи Исроил Турсунов бўлди!

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Огоҳлантиришглар ҳақида гап кетганида 11-турда ҳаммаси бўлиб 22та сариқ карточка кузатилганини айтиш мумкин.
* Бу ҳар бир ўйинга ўртача миқдорда 3,66тадан сариқ карточка демакдир.
* Мезбон жамоа футболчиларининг 11 нафари сариқ билан “сийланган” бўлса, меҳмонлардан 11та ўйинчи огоҳлантирилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 8та сариқ карточка кўрсатилган!
* Иккинчи таймда эса яна 14та сариқ карточка қайд этилган!
* “Оқ-тепа” сариқ карточка олмаган ягона ва шу билан бирга интизомли жамоа бўлди!
* “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” баҳсида бош ҳакам атига битта футболчини сариқ билан “сийлаган”
* 11-турда атига битта футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
“Косонсой” футболчиси Абдуғофур Абдулбоқиев “Хотира-79”га қарши кечган баҳснинг 27-дақиқасида майдондан четлатилган.  

МУХЛИСЛАР
Ушбу турнинг 6та ўйинига жами 10796 нафар мухлис қадам ранжида қилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 1799,33тадан томошабин демакдир.

* Энг кўп ишқибоз ташрифи яна Қўқонда кузатилди. “Қўқон-1912” – “УзДонгЖу” баҳсини 6352 нафар томошабин бевосита стадионда ўтириб кузатгани учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилган!

* Аксинча энг кам томошабин Тошкентда кечган “Бунёдкор-2” – “Обод” баҳсида кузатилди. 27 нафар мухлис!   

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Қўқон-1912»  – «Уз-Донг-Жу»– 2:1. 6352 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Обод» - 1:3. 27 томошабин.
«Хотира-79» – «Косонсой» – 1:0. 3007 томошабин.
«Истиқлол» – «Пахтакор-2» – 5:1. 112 томошабин.
«Оқ-тепа»  – «НБУ-Осиё»  – 0:3. 495 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» – «Локомотив-БФК» – 1:1. 803 томошабин.

11-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Хотира-79

11

7

2

2

16 - 9

7

23

2

Оқ-тепа

11

7

1

3

17 - 13

4

22

3

Қўқон-1912

11

6

4

1

19 - 7

12

22

4

НБУ-Осиё

11

6

2

3

18 - 11

7

20

5

Обод

11

6

0

5

18 - 17

1

18

6

Косонсой

11

5

1

5

23 - 19

4

16

7

Истиқлол

11

5

1

5

23 - 25

-2

16

8

УзДонгЖу

11

4

0

7

15 - 18

-3

12

9

Локомотив БФК

11

2

5

4

9 - 13

-4

11

10

Бунёдкор-2

11

2

3

6

13 - 20

-7

9

11

Пахтакор-2

11

2

3

6

10 - 20

-10

9

12

Чуст-Пахтакор

11

2

2

7

12 - 22

-10

8


ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 11та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 8та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 8та.
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”) – 7та.
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) – 7та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

12-тур. 31 май (шанба)
 “Уз-Донг-Жу” – “Қўқон-1912”
 “Обод” – “Бунёдкор-2”
 “Пахтакор-2” – “Истиқлол”
 “НБУ-Осиё” – “Оқ-тепа”
2 июнь (душанба)
 “Локомотив-БФК” – “Чуст-Пахтакор”
 “Косонсой” – “Хотира-79”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика