Latest news

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди News

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди

"Шаҳрихончи" жамоаси 2022 йилги мавсум Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш учун қатор талаблар ижросини ўз зиммасига олган бўлиб, бугунга келиб уларни лозим даражада бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Лига "Шаҳрихончи" жамоаси ўз стадионида футбол учрашувларини ташкил этмаслиги юзасидан қарор чиқарди. Бунда футбол жамоаси уй учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадиондан фойдаланиши лозим эди. Гарчи жамоа бошқа стадион бўйича таклиф киритиш масаласини пайсалга солган ҳамда белгиланган талабларга ўз вақтида риоя қилмаган бўлсада, Лига туманнинг кўп сонли футбол ишқибозларининг илтимосидан келиб чиқиб, Биринчи лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун"га қарши беллашувни Шаҳрихондан унча узоқ бўлмаган Олтиариқда ўтказишга рухсат берди.

Бироқ "Шаҳрихончи" жамоаси раҳбарияти мазкур беллашувга умуман тайёргарлик кўрмагани, учрашувни ўтказиш учун зарур шароит ташкил қилмагани учрашув комиссари томонидан қайд этилди. Мазкур сабаблардан келиб чиқиб, "Шаҳрихончи" жамоаси Биринчи лиганинг қолган учрашувларини фақатгина рақиб жамоа майдонида ўтказади. Стадион борасида Лига томонидан жамоа олдига қўйилган талаблар тўла ҳал қилинган тақдирда мазкур қарорни ўзгартириш варианти кўриб чиқилади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика