Latest news

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  1 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  17 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Биринчи лига. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси - Зохир Қўзибоев! News

Биринчи лига. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси - Зохир Қўзибоев!

Championat.asia жорий йил биринчи лига ўйинларини ёритиб бориш билан бирга, унда ҳар бир воқеликка аълоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Хусусан сайтимиз ижодкорлари биринчи лигада ойнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб бориш лойиҳасини йўлга қўйган. Ёдингизда бўлса, август ойида энг яхши ўйинчи "Спартак" ҳужумчиси Фирдавс Асадов бўлганди.

Ортда қолган сентябрь ойида эса Зохир Қўзибоев энг яхши футболчи деб топилди.

"Машъал"нинг 27 ёшли ҳужумчиси сентябрь ойида жамоаси билан олтита ўйин ўтказди. Унда тўрттасида ғалаба қозонди ва битта дуранг, битта мағлубиятга учради. Эътиборлиси футболчи ушбу олтита ўйинда 5та гол урган. Қўзибоев гол киритган ўйинларда "Машъал" ютқазмаган.

Ундан кейинги ўринга эса "СА" ходимлари "Чуст-Пахтакор" ҳужумчиси Низом Норовни лойиқ деб топди. Асли сурхондарёлик бўлган Норов сентябрь ойида ўзини кўрсатишга эришди. Хусусан Чустда "Машъал" дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб, пешқадамни очко йўқотишига мажбур қилди.  Ундан ташқари сафарда "Орол"га қарши кечган баҳсда ҳам Низом Норов дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлашга эришди.

Мана октябрь ойидан ўрин олган тур ўйинлари ҳам бошланди. Кўрамиз мазкур ойда қайси жамоа футболчиси ўзини кўрсата олар экан. Сайтимиз эса биринчи лигани ёритишда давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика