Latest news

02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  2 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  2 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  22 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Биринчи лига. "Қўқон-1912" иродали тарзда "Оқ-тепа"ни мағлуб этди News

Биринчи лига. "Қўқон-1912" иродали тарзда "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Биринчи лиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Оқ-тепа" баҳси бўлиб ўтди.

Унинг онлайн матнли транслациясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

18:00. “Қўқон-1912” – “Оқ-тепа” 2:1 (0:0).

29 июнь. Қўқон. “Марказий” стадиони. 
Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Бекобод).

Ён чизиқ ҳакамлар: Мўминжон Мажидов, Расулжон Фозилов (Наманган).

Захира ҳаками: Нодир Тошматов (Қўқон). 
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).

Голлар: Темур Турдиев, 51 (автогол). Отабек Ҳайдаров, 83 - Никита Павленко, 46.

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров, 3.Авазхон Маматхўжаев, 5.Хуршид Узоқбоев (С), 6.Баҳодир Акрамов (4.Раҳматулло Мелибоев, 76), 8.Нодирбек Қўзибоев (17.Азиз Тўхтабоев, 55), 10.Отабек Ҳайдаров, 11.Умиджон Қодиров, 15.Маъруф Зокиржонов (26.Даврон Маматов, 90+2), 18.Александр Критинин, 22.Рустам Ашурматов, 25.Жалил Кимсанов (77.Рустам Абдуҳамидов, 52).

Захира: 16.Андрей Бакланов, 2.Азиз Мадалиев, 14.Муҳаммаданас Ҳасанов .

“Оқ-тепа”: 42.Асилбек Омонов, 2.Никита Свиридов ( 6.Зафар Қорақулов, 81), 4.Темур Турдиев (С), 7.Алишер Шоғуломов, 8.Никита Павленко, 9. Хуршид Набижонович Юлдашев, 11.Умид Зайниддинов, 13.Ильдар Магдеев (10.Хуршид Хуррамович Юлдашев, 82), 14.Маъруф Аҳмаджонов, 15.Нодир Тешабоев, 19.Сергей Прохоров.

Захира: 31.Артур Парванов, 3.Дониёр Усмонов, 12.Муҳммадбобур Муҳаммадиев, 17.Фарҳод Мираҳматов, 18.Зокир Мирзааҳмедов.

 Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 32. Хуршид Узоқбоев, 43.Нодир Тешабоев, 45+3. Темур Турдиев, 50.

* Диққат қилинг! Қўқон шаҳар "Марказий" стадиондан ёзамиз! Бугун биринчи лиганинг "шарқ" минтақасидаги икки етакчи жамоалар ўртасидаги ўйин бўлади.  


* Гарчи бугун кечки соат 21:00да  ЖЧ доирасидан ўрин олган Голландия - Мексика ўйини бўлса-да, шунга қарамай Қўқонга келиб, биринчи лига ўйинини кўришни лозим топдик. Ўзимизнинг футболга нима етсин!  


* Биринчи лиганинг марказий ўйинини Сизларга Қўқондан камина Исломбек Рустамбеков онлайн тарзда матнли трансляция қилиб боради! 


* Қўқонда ҳаво жуда ҳам иссиқ. Шунинг учун ҳам мухлислар жазирамада футбол томоша қилишдан кўра, кечроқ жаҳон чемпионати ўйинларини кўришни афзал билган бўлса ажаб эмас.  


* Ҳар иккала жамоа аъзолари ўйин олдидан чигалёзди машқларини бажариш учун майдонга чиқиб келишмоқда. 


* Жамоалар таркиби маълум! Марҳамат танишиб олинг.


* Яна бир неча сониялардан сўнг, ўйинга старт берилади.


* Бош ҳакам Мурод Муҳамедов учрашув бошланганлиги ҳақидаги хуштагини чалди ва шу тариқа ўйин бошланди!


* Майдон эгалари ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Жамоалар ҳозирча ёпиқ ўйин кўрсатган холда, бир-бирини ўрганмоқда.


* Бугун "Оқ-тепа" янги бош мураббий Фурқат Эсонбоев бошчилигида майдонга тушган. Кўрамиз янги мураббийнинг дебюти қандай чиқар экан. 


3* Отабек Ҳайдаров тўп учун курашда Темур Турдиевни ютиб чиқди ва жарима майдони сари юриш қилди. Тўпурар ҳужумчи ўзидан ҳам қулайроқ вазиятда турган жамоадоши Маматхўжаевни тўп билан таъминлади. Авазхон сал бўлмаса учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди. 


5* Нодир Қўзибоевнинг чамаси 35 метрлардан амалга оширган жарима зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди.


6* "Оқ-тепа" посбони Асилбек Омонов ҳали 10 дақиқа ҳам ўтмай ўйинни чўзмоқда. Афтидан бундай иссиқда футболчи чарчаган чоғи.


9* Футболчилар имкон қадар майдоннинг салқинроқ жойига ўтиб ҳаракат қилмоқда. 


10* Уххх! Отабек Ҳайдаровда ҳисобни очиш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Унинг берган зарбаси дарвоза тўсинининг салгина юқорисидан ўтиб кетди.


13* Чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Маъруф Зокиржонов амалга оширди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпини Акрамов бош билан дарвозага йўллади. Меҳмонлар голкипери Асилбек Омонов ўз ўрнида.  


15* Энди чап қанотдан Жалил Кимсанов тўп оширди. Яна Отабек Ҳайдаров. Бу сафар ҳам зарбага бироз аниқлик етишмади. Лекин хавфли кўриниш олди!


21* Энди "Оқ-тепа" ҳужумга ўтди. Магдеевнинг берган зарбаси Кимсановнинг оёғига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шоғуломов кучли зарб билан дарвоза йўллади. Бироқ тўпни мезбонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.


29* Чап қанотда бугун фаоллик кўрсатаётган Маъруф Зокиржонов жарима майдони ичида кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


32* Ўнг қанотда ҳужум уюштираётган Ильдар Магдеевга нисбатан Жалил Кимсанов қўполлик ишлатди. "Қўқон-1912" футболчисига бош ҳакам сариқ карточка берди.


* Айтиб ўтиш ўринлики, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "Оқ-тепа" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.


36* Маъруф Аҳмаджонов чап томондан 2-3 рақибини алдаб ўтиб берган зарбаси, тўсиннинг салгина юқорисидан ўтиб кетди.


38* Сергей Прохоров сал бўлмаса ўз дарвозасига тўп киритиб юборишига бир баҳя қолди. Ўнг қанотдан узатилган тўп учун курашда "Оқ-тепа" ҳимоячиси хавфли ўйнади.


41* Умиджон Қодиров қийин вазиятда бўлишига қарамай дарвоза сари бир амаллаб зарба йўллади. Бироз кучсиз чиққан зарбани Омонов қийинчиликсиз ушлаб олди.


42* Алишер Шоғуломовга ишлатилган қўполлик учун Хуршид Узоқбоев сариқ карточка билан "сийланди".


* Узоқбоев ва Критинин бошчилигидаги "Қўқон-1912" ҳимоясини ёриб ўтиш меҳмонларга қийинчилик туғдирмоқда. 


45* Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


*Афтидан жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл оладиган кўринади.

* Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётганида майдон эгалари кетма-кет бурчак тўпини амалга оширмоқда.

45+3* Нодир Тешабоевга сариқ карточка кўрсатилди.


* Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга йўл олди.


* Иккинчи бўлим бошланди. 

46*  ГОООЛЛ. Никита Павленко учрашувда ҳисобни очишга эришди!

* Иккинч бўлим меҳмонлар учун омадли бошланди. 


50* Темур Турдиев ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 


51* ГОООЛЛ. Ҳозиргина Турдиев ўйин қоидасини бузганди. Жарима тўпини Зокиржонов амалга оширди ва тўпни кутилмаганда Темур Турдиев ўз дарвозасига киритиб юборди. 1:1! 


Майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишга интилмоқда. 


55* Нодир Қўзибоев ўрнига Азиз Тўхтабоев майдонга тушди.  


57* Сергей Прохоров ўз жарима майдони ичида тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди.

60* Бу вақтга келиб стадион ларзага келди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни "Оқ-тепа" вакили Нодир Тешабоев ўз дарвозасига киритиб юборишга сал қолди. 


64*  Отабек Ҳайдаров жарима майдони ташқарисида тўпга зарба бермасдан уни Умид Қодировга қолдирди. Ушбу футболчи ҳам тўпга ўзи зарба бермади ва сал орқароқда турган шериги Акрамовни тўп билан таъминлади. Баҳодирнинг чап оёқда берган зарбасини Омонов ўз ўрнида ушлаб олди. 


67* "Қўқон-1912" ғалаба қозониш йўлида ҳужум қилишни оширмоқда. "Оқ-тепа" эса асосан қарши ҳужум тактикасига ўтиб ўйнамоқда. 


76* Баҳодир Акрамов ўрнига Раҳматулло Мелибоев тушди. 


Қуёш тарқаб, салқин хаво бўлиб қолди. Лекин футболчилар биринчи таймдаги иссиқ ҳавода ўйнаб, толиқиб қолгандек туюлмоқда.

77* Мелибоевнинг жаримадан берган кучли зарбасини Омонов бир амаллаб қайтаришга эришди. 


80* "Оқ-тепа" таркибида Алишер Шоғуломов етакчиликни ўз қўлига олган. Унинг бир ўзи рақиб ҳимоячиларига ташвиш туғдирмоқда.

81* Никита Свиридов ўрнига Зафар Қорақулов майдонга тушди. 


82* Азиз Тўхтабоев рақиблари қурвошида бўлишига қарамай дарвозабон билан бирга-бирга вазиятга чиқиб бораётганида Асилбек Омонов тўпга катта тезликда чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.


83* ГОООЛЛЛЛ. Отабек Ҳайдаров! Жамоадошидан узатилган тўпни ҳужумчи гол билан якунлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларга қувон улашди.

* Эслатиб ўтамиз ушбу гол Отабек Ҳайдаровнинг мавсумдаги 17-голидир!

84* Темур Турдиев ўрнига Дониёр Усмонов майдонга тушди.   

87* Сергей Прохоров Отабек Ҳайдаровни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва бунинг учун бош ҳакамдан сариқ карточка билан жазоланди.


* Ҳайдаровга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда. 


90* Бош ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқат вақт қўшиб берди.

90* Никита Павленко ўнг қанотдан олдинга интилди. Тўпни Критинин майдон ташқарисига чиқариб юбориб, хавфни бартараф этди.  

Бу пайтга келиб, Маъруф Зокиржоновнинг оёғи тортишиб қолди ва унга ёрдам кўрсатилди. 

90+1* Зокиржонов ўрнига Даврон Маматов туширилди.

90+2* Қўқонликлар навбатдаги ғалабасини танътана қилишга жуда яқин турибди.

90+3*  Умиджон Қодиров чап қанотдан икки рақибини усталик билан алдаб ўтди ва тўпни Даврон Маматовга оширди. Ҳозиргина захирадан майдонга тушган футболчининг берган зарбаси кучсиз чиқди. 

Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун раҳмат!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика