Биринчи лига. Пасайишдан тўхтамаётган "Гулистон"
13 aug 2014 12:45
News
Биринчи лига. Пасайишдан тўхтамаётган "Гулистон"
Афтидан бу йил ҳам “Гулистон” моддий қийинчиликларга дуч келган кўринади. Йўқса, жамоа биринчи босқичдаёқ иштирокини тўхтатмасди, назаримизда. Гарчи таркибида илгари биринчи ва олий лигада ўйнаган бир қатор ўйинчилар бўлсада, “Гулистон” биринчи босқичда ўзини кўрсата олмади.
Энди бу жамоанинг кейинги тақдири қандай кечиши ҳозирча бизга қоронғу. Балки кузда ўтадиган пулька баҳсларида иштирок этар. Яна ким билади дейсиз.
“Гулистон” таркибида бу йил энг тажрибали ўйинчилар деб Константин Боев билан Рустам Қодировни кўрсатиш мумкин. Илгари “Машъал” сафида порлаб чиққан бу футболчилар кейинчалик оғир жароҳатлар туфайли камнамо бўлиб қолишди.
Аксинча энг ёш ўйинчи 1997 йилда таваллуд топган Жўрабек Собиров бўлди. 17 ёшли ҳужумчи биринчи босқичда 5та гол уриб, жамоасининг тўпурари бўлди.
Ким қанча гол урди?
Футболчи |
Гол |
пен. |
Жўрабек Собиров |
5 |
|
Дилмуҳаммад Худойбердиев |
4 |
(1) |
Рустам Қодиров |
4 |
(1) |
Абдумутал Турсунқулов |
1 |
|
Азамат Абдуллаев |
1 |
|
Акбар Саттаев |
1 |
|
Бобурмирзо Усмонов |
1 |
|
Вячеслав Пурак |
1 |
|
Дилшод Шукуров |
1 |
|
Константин Боев |
1 |
|
Муҳаммадали Файзуллаев |
1 |
|
Шароф Айтбоев |
1 |
Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
Ўйинлар |
20 |
Голлар |
22 |
Уйда |
15 (68,18%) |
Сафарда |
7 (31,82%) |
Ўтказиб юборилган голлар |
32 |
Уйда |
15 (46,88%) |
Сафарда |
17 (53,12%) |
Ўртача урилган голлар |
1,1 |
Ўртача ўтказиб юборилган голлар |
1,6 |
Уйдаги очколар |
11/27 (40,74 %) |
Сафардаги тўпланган очколар |
7/33 (21,21 %) |
Энг йирик ғалаба |
4:0 – “Орол” |
Энг йирик мағлубият |
0:4 – “Шўртан” |
Гол ўтказмаган ўйинлар |
5 (25%) |
Гол ура олмаган ўйинлар |
7 (35%) |
Иродали ғалаба |
0 |
Иродали дуранг |
0 |
Иродасиз мағлубият |
3 |
Иродасиз дуранг |
1 |
Йирик ғалаба |
1 |
Йирик мағлубият |
2 |
Автогол (урилган/ўтказиб юборилган) |
0/0 |
Огоҳлантириш (ўртача) |
47 (2,35) |
Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК |
3 (0,15) - 1/2 |
Мухлислар (жами/ўртача) |
27911/1396 |
Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Comments