Latest news

23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  1 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5

Биринчи лига. Ўзини тиклаб бораётган “УзДонгЖу” ҳақида News

Биринчи лига. Ўзини тиклаб бораётган “УзДонгЖу” ҳақида

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг биринчи лигага оид статистикаларни беришни давом эттирамиз.
“Шарқ” минтақаси қатнашчиси бўлмиш “УзДонгЖу”нинг биринчи босқичдаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси 2009 йили ёдингизда бўлса олий лигада иштирок этганди. Таркиби асосан ёшлардан ташкил топган жамоа элитадаги илк мавсумидаёқ яна ортга равона бўлганди. Шундан сўнг маълум муддат жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам иштирок этмади. Жорий мавсум бошидан эса “бўёқчилар”нинг биринчи лигада иштирок этиши аниқ бўлди.

Жамоа бу сафар ҳам таркиб йиғишда ўз анъанасига содиқ қолган холда, асосан ёшлар иштирокида таркиб йиғди. Маҳаллий ёш мураббий Нозим Муллаохунов ўзи яхши билган шогирдларини жамоага жалб этиб, биринчи мавсумдаёқ ёшлар иштирокида курашчан жамоа шакллантирганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Жамоа сафида энг ёши катта ўйинчи дарвозабон Бекзод Турғунов бўлди. 1986 йилда туғилган посбонни барча ўйинларда иштирок этди дея олмаймиз. Танаффус вақтида Турғунов жамоани тарк этди. Андижон шаҳридаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати” қошида ташкил этилган “УзДонгЖу”нинг бугунги кундаги мақасади ушбу даргоҳдан етишиб чиқаётган иқтидорли йигитларнинг катта футболга қадам қўйишида кўприк вазифасини ўтаб беришдир.

Хуллас,”УзДонгЖу” биринчи босқичда ўтказилган 22та ўйиннинг 11тасида зафа қучган. Қолган 11та баҳсда эса рақибига имкониятни бой берган. Эътиборлиси “УзДонгЖу” дуранг қайд этмаган ягона жамоага айланди.
Жамоа сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, ўзини кўрсатишга эришган футболчи Шаҳбоз Жумабоев. Андижонликларнинг асосий фигураларидан бири бўлган Жумабоев кўпинча учрашув тақдирини бир ўзи ҳал этиб қўйган холатлар ҳам кузатилди.

22 ёшли футболчи келаси мавсум олий лиганинг бирор бир клубида кўриниш берса ажаб эмас.  

Футболчи

Гол

пен.

Шаҳбоз Жумабоев

11

(4)

Жасур Тожибоев

6

Озод Комилов

5

Феҳруз Салоҳитдинов

5

(1)

Хондамир Юлдашев

3

Улуғбек Усмонов

2

Асилбек Собиров

1

Бунёд Султонов

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

34

Уйда

20 (58,82%)

Сафарда

14 (41,18%)

Ўтказиб юборилган голлар

37

Уйда

11 (29,73%)

Сафарда

26 (70,27%)

Ўртача урилган голлар

1,55

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,68

Уйдаги очколар

24/33 (72,73 %)

Сафардаги тўпланган очколар

9/33 (27,27 %)

Энг йирик ғалаба

3:0 – “Хотира-79”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Бунёдкор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

3 (13,64%)

Гол ура олмаган ўйинлар

3 (13,64%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/2

Огоҳлантириш (ўртача)

36 (1,64)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,09) - 2/0

Мухлислар (жами/ўртача)

16689/759

 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика