Latest news

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  1 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

Биринчи лига. Мирза Қурёзовнинг голи “Хоразм”га ғалаба келтирди News

Биринчи лига. Мирза Қурёзовнинг голи “Хоразм”га ғалаба келтирди

Ўтган турда “Цементчи” ўз майдонида биринчилик пешқадами - тошкентнинг “Обод” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Ушбу ютуқ қувасойлик футболчиларни сафарда “Хоразм”га қарши баҳсда ҳам руҳлантириши табиий эди. Шунингдек, урганчлик футболчилар иккинчи босқичнинг бўлиб ўтган уч  ўйинида муваффақиятга эришиб, ўз мухлисларини қувонтиришаётганди. Шу жиҳатдан, улар ғалабали одимини бу сафар ҳам давом эттиришини башорат қилиш мушкул эмасди.

Муболаға эмас, учрашув тезкор ҳужумлар билан бошланди. Аввалига, меҳмонлар 3-дақиқада мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. Бироқ, Азизхон Ибраҳимов тепган тўпни майдон эгаларининг тажрибали  дарвозабони Ғайрат Ўдаев бартараф этишни уддалади. Орадан уч дақиқа ўтиб, урганчлик футболчилар қарши ҳужумга киришишди. Бу гал Омаджон Тойлоқов томонидан амалга оширилган зарбани қувасойликлар посбони Фарруҳ Турдалиев қийинчиликсиз қайтарди. 8-дақиқада эса урганчлик футболчилар Омаджон Тойлоқов – Низомжон Норов томонидан амалга оширилган комбинация гол билан якунланиши мумкин эди. Сўнгги паллада, қувасойлик дарвозабон Низомжон тепган тўпни маҳорат билан дарвоза тўсини устидан ошириб юборди. Бўлим ўрталарига келиб, жуда қулай имкониятни меҳмонлар вакили Жаҳонгир Дадабоев қўлдан чиқарди. У ушбу вазиятда ҳимоячилар йўл қўйган хатодан унумли фойдалана билмади.  Ниҳоят, учрашувдаги ҳисоб очилди. Хусусан, 33-дақиқада майдон эгаларининг навбатдаги қарши ҳужуми самарали якунланди. Маркс Қурамбоевнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини О. Тойлоқов дарвоза томон йўналтирди. Тўп эса ҳимоячиларга тегиб Мирза Қурёзовга етиб борди. Ўз навбатида “Хоразм”ликларнинг иқтидорли ёш футболчиси вазиятни бой бермади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг пастки чап бурчагидан жой эгаллади, 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам ниҳоятда қизиқарли кечди. Асосан, майдондаги устунлик мезбонлар тарафида сақланиб турган бўлсада, қувасойликлар ҳам имконият топилган заҳоти қарши ҳужумга ўтишни канда қилишмади. Айниқсf, “Цементчи” таркибида захирадан майдонга тушган Элёржон Акбаров, Алишер Файзуллаевлар тезкорлиги билан ажралиб туришди. Айнан, улар бир неча маротаба Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида хавфли вазиятларни содир этишди. Ўз навбатида урганчлик футболчилар ҳам ҳисобни ошириш учун қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ушбу вазиятларда Низомжон Норов ва Илёс Хайровлар гол муаллифи бўлиши мумкин эди. Шу тариқа, Мирза Қурёзов киритган ягона тўп “Хоразм” жамоасига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Иккинчи босқич.  4- тур. 28 август (жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Цементчи” (Қувасой) – 1:0 (1:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1359 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) -8,0,  Ф . Усмонов(Қарши) - 8,0,  Д. Искандаров (Нукус) - 8,1, А. Алимов - 8.   
 Назоратчи:  М. Шарипов(Бухоро).   
Гол: М. Қурёзов (33).
Огоҳлантириш: А. Ҳусинов(12), О. Тойлоқов (41), Ғ. Ўдаев (ҳаммаси “Хоразм”, 90+1).
“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов, 4.Жасур Отажонов, 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қурамбоев, 8.Хайруллажон Жакбаров(6. Дилшод Исоқулов, 55), 9. Низомжон Норов(10. Темур Бекчанов, 66), 13. Мирза Қурёзов(12.Низомаддин Отаниёзов, 80), 15. Илёс Хайров(11.Охунжон Раззоқов, 90), 17.Омаджон Тойлоқов(Сардорбек Матмуротов,87), 18. Аброр Ҳусинов,
“Цементчи”: 99. Фарруҳ Турдалиев, 2.Жўрабек Ёқубов, 4.Раҳматулло Мелибоев (23.Алишер Файзуллаев,50), 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Нодирхон Камолов, 9.Жамшид Қобулов, 11.Азизхон Ибраҳимов(21.Элёр Мамасолиев,58), 13.Дилшоджон Эминов(10.Элёржон Акбаров,15), 17.Абдуллажон Мирзаев(22. Иброҳим Нуъмонов,80), 19.Жаҳонгир Дадабоев(20.Давлатбек Ёрбеков,70), 27.Даврон Маматов.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика