Latest news

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  0 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  6 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  13 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси: Темур Толипов! News

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси: Темур Толипов!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан жорий мавсум биринчи лига ўйинларида ҳар томонлама ўзини кўрсата олган “Энг яхши ёш ўйинчи” номинациясида Темур Толипов ғолиб чиқди. Биринчи босқичда “НБУ-Осиё” рўйхатидан ўтган 19 ёшли футболчи иккинчи босқичда “Пахтакор-2”га қайтди. 5-турда “Пахтакор-2” - “Ғаллакор-Автомобильчи”  ўйинини эсланг-а? Толипов мазкур учрашувда рақиб дарвозасига нақд 6та (!) тўп киритиб, ўзига хос шов-шув уйғотгани ҳалигача мухлислар ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

Мавсум мобайнида жами 11та гол киритган Темур ушбу номинацияда 15 балл тўплаб, қолган 4 нафар ўйинчини ортда қолдирди.  

Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси:
Темур Толипов (“Пахтакор-2”) - 15
Жамшид Ҳошимов (“Шўртан”) - 14
Шокир Юлдашев (“Машъал-2”) - 12
Достон Нуруллаев (“Зомин”) - 11
Салоҳиддин Салоҳиддинов (“УзДонгЖу”) - 8
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика