Latest news

07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  0 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0

Биринчи лига. "Машъал-2" - "Орол" 1:2 News

Биринчи лига. "Машъал-2" - "Орол" 1:2

Бугун Муборакда Ўзбекистон биринчилиги доирасида 13-тур баҳси бўлиб ўтди. "Машъал-2" ўз майдонида Нукуснинг "Орол" клубини қабул қилди.
Учрашувни меҳмонлар қарши ҳужумлар билан бошлади. 6 дақиқада Муни Мирмуҳсин Юсупов бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўналтира олмади. 14 дақиқада қарши ҳужумдан меҳмонлар аъзоси Науриз Ҳаипов тезкорлик билан кириб бориб дарвозани ишғол этди. 45 дақиқада меҳмонлар яна бир бор тезкор қарши ҳужумдан фойдаланди. Эрбол Сейтназаров икки ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб дарвозага аниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлимни ҳисобда ортда қолаётган майдон эгалари ҳужумкорлик билан бошлади. 60 дақиқада Жаъфар Исмоиловни қанотдан ошириб берган пасини Камолов боши билан дарвозага йўллашда озгина хатога йўл қолди. 65 дақиқада бурчакдан киритилган тўпни Аҳроржон Иноятов боши билан дарвозага аниқ йўллади. 84 дақиқада Айбек Разимов тўпсиз жойда рақибга нисбатан қўполлик учун майдондан четлаштирилди. 88 дақиқада Аббосов боши билан жуда қулай вазиятда зарба берди. Аммо бу ноаниқ кетди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал-2" ўз майдонида "Орол"га имкониятни бой берди.

«Ғарб»  минтақаси
13- тур. 13 июнь (шанба)

«Машъал-2» (Муборак) – «Орол» (Нукус) 1:2
Голлар:
0-1 Науриз Хаипов (14), 0-2 Эрбол Сейтназаров (45), 1-2 Аҳроржон Иноятов (65),
Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), К. Абдураимов (Жиззах)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Бобур Абдуллаев (20),
Четлаштириш: Айбек Разимов (84 Орол")

"Машъал-2": 30.Ҳусан Олимжонов, 2.Бобур Абдуллаев, 3.Констатин Боев (c) (11.Шоҳжаҳон Аббосов 65), 5.Алибек Раҳматуллаев (24.Муҳиддинжон Юсупов 50), 6.Аҳроржон Иноятов, 7.Шамсиддин Сагдуллаев (14.Суҳроб Исматов 55), 8.Жаъфар Исмоилов, 15.Азиз Файзиев, 17.Шоҳжаҳон Қиличев, 19.Муни Мирмуҳсин Юсупов (9.Суннатилло Рустамов 46), 20.Шокир Юлдашев (10.Санжарбек Аҳмедов 46).
Захира: 4.Ёдгор Назаров, 18.Ойбек Жўраев

"Орол": 1.Улуғбек Янгибоев, 2.Эрбол Сейтназаров, 5.Шарияр Каримбоев, 6.Жавлон Примбетов, 8.Мирас Қарлибоев, 9.Нурлибек Таласбаев, 11.Науриз Хаипов (16.Айбек Разимов 52), 12.Мурат Абдумуратов, 13.Ғайрат Шилманиев, 15.Марат Ауниязов, 17.Шукурулла Қутибоев (4.Жонибек Гаипов 80).
Захира: 22.Шерали Маҳмудов, 19.Давлет Авезов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика