Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. “Дирижёр”ларни биласизми?
17 apr 2015 14:59
News
Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. “Дирижёр”ларни биласизми?
Куни-кеча биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида иштирок этаётган клубларнинг бош мураббийларини таништириб ўтгандик. Бу сафар навбат “ғарб” минтақасидаги клубларнинг “дирижёр”ларига етиб келди.
“Обод” – Хайрулло Абдиев
Тошкентнинг “Обод” жамоасини мана икки йилдирки, Хайрулло Абдиев бошқариб келмоқда. Аммо жамоанинг қишки тайёргарлик йиғини чоғида бир нарса эътиборимизни тортмасдан қолмади. Яъни учрашувлар давомида футболчиларга Абдиев эмас балки эндигина мураббийлик соҳасига ўтаётган Бобур Зуҳриддинов кўрсатма бермоқда. Балки расмий сифатида Хайрулло Абдиев бош мураббий сифатида кўрсатилсада, амалда Зуҳриддинов бошқарувни ўз қўлига олган шекилли деган ҳаёлга бордик. Қайси мураббий бош бўлсада, муҳими жамоа кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда. Ҳаттоки “Обод”ни бу йил элитага чиқиш учун асосий даврогарлардан бири дея эътироф этишмоқда.
“Зомин” – Дилмурод Умаров
Жиззах вилоятининг “Зомин” жамоаси ўтган йили бош мураббий Спартак Муртазоев бошчилигида ижобий натижа қайд этаётганди. Аммо кейинчалик юзага келган молиявий муаммолар Спартак Суюновични истеъфо беришга мажбур этди. Раҳбарият эса бу пайтга келиб четдан мураббий олиб келишдан кўра, маҳаллий мураббий Дилмурод Умаровга ишонч билдирди. Шу тариқа бир амаллаб мавсумни тугатиб олган зоминликлар жорий йил ҳам маҳаллий ёш мураббий Умаровга ўзини кўрсатиш учун имконият яратиб берди. 1981 йилда Зомин туманида таваллуд топган Дилмурод Умаровга айни дамда Бердиёр Маъмуров ассисентлик қилиб келаётгани маълум бўлди. Ҳозирча жамоанинг ишлари 5 деса бўлади.
“Ғиждувон” – Шерзод Сатторов
Бухоро вилояти жамоаси ҳам биринчи лигада энди-энди иштирок эта бошлади. “Ғиждувон” ўтган йили биринчи босқичдан кейиноқ иштирокини тўхтатганди. Шунга қарамай жамоа бу йил яна биринчи лигада ўйнашга аҳд қилди. Жамоа бошлиғи аъмур Отақулов билан боғланганимизда, бош мураббий Шерзод Сатторов эканлигини таъкидлади. Эътиборлиси жамоани ўййинларга унинг бир ўзи тайёрлайди. Бундан келиб чиқдики, “Ғиждувон”дан яқин йиллар давомида юқори натижаларни кутиш ноўрин. Биринчи лига ўйинлари 29 ёшли Сатторов учун эса бош мураббий сифатида унга жуда катта тажриба бўлиши турган гап.
“Шердор” – Сайфулло Шарипов
Биринчи лигада иштирок этиши сўнгги паллаларда аниқ бўлган. Шунда ҳам Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси ўрнига иштирок эта бошлаган Самарқанд жамоасини ҳам мана бир неча йилдирки, маҳаллий мураббий бошқариб келмоқда. Сайфулло Шарипов ўз вақтида “Динамо” сафида ўйнаб, ишқибозларга яхши таниш бўлиб улгурган десак муболаға бўлмайди. Эндиликда у мураббий сифатида ишламоқда. “Шердор” раҳбарияти бош мураббийга ёрдамчи сифатида Учқун Қобиловни бириктириб қўйган. Қобиловни ҳам ишқибозлар яхши билишса керак, ўз вақтида “Динамо”нинг марказий ҳимоясида харакат қилганини.
“Аланга” – Баҳриддин Омонов
Косонликлар ҳар йили мураббийини алмаштириш бўйича етакчилар қаторидан ўрин эгаллаган. Бу ҳам қайсидир маънода пойдевор яратилишида зарарга ишламоқда. Ёхуд жамоа ҳануз ўз мураббийини топа олмади дейиш мумкин. Қашқадарёда истеъдодлар талайгина. Хусусан Косондан кўплаб иқтидорлар етишиб чиққан. Жамоа менежери Баҳриддин Омонов ҳудди Самвел Бабаян сингари ташкилий ишлар билан биргаликда мураббий сифатида фаолият олиб бораркан. Гарчи машғулотларни унинг ёрдамчилари Равшан Шарофиддинов билан Фаррух Мамашарипов ўтказсада, ўйиндан олдин таркибни Омонов аниқлайди. Шарофиддинов асосан аёллар футболида ишлаган. Бунгача “Севинч”да фаолият юритган мураббий “Аланга”дан тушган таклифни қабул қилган.
“Машъал-2” – Дилшод Андаев
Муборакдаги “Машъал” академияси мураббийлари ҳақида гап кетганида кўпчилик дарҳол Дилшод Андаевни эслайди. 41 ёшли мураббий ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига қатор ўйинчилани етказиб бериш бўйича ўзига яраша хурмат қозонган десак муболаға бўлмас. Охирги йилларда биринчи лига иштирокчиси “Машъал-2”ни бошқариб келаётган Дилшод Боймуродович клубнинг ишлаш тизимидан келиб чиқиб, асосий урғуни академия тарбияланувчиларига қаратади. Яъни катта футболга кириб келаётган ёшларни биринчи лига ўйинларида пишитиб, ёшлар ва катталар жамоасига тарбиялаб беради. Андаевга мураббийлар штабида Бахтиёр Сатторов ёрдам бермоқда. Шунинг академиядаги мураббийлар ҳам имкон қадар бош мураббийга қарашиб туради.
“Хоразм” – Вали Султонов
Хоразм футболида ўзига яраша ном қозонган Вали Султонов бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна вилоятнинг асосий жамоасида иш бошлади. Ўз вақтида “Хоразм”ни кучлилар сафига олиб чиққан мутахассис кейинчалик ўз постини бошқа ҳамкасбига бўшатиб берганди. Султонов олий лигада ишлаганида тажрибали футболчилар билан яхши тил-топишган бўлсада, жамоада унинг ўрни у қадар юқори эмаслигини ўша пайтда ўйнаган футболчилар таъкидлайди. У даврлар олтин даврлар бўлганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки олий лиганинг манаман деган ўйинчиларини Урганч жамоасига жалб этиш, каттагина суммага бориб тақалганди. Хуллас “Хоразм”ни ўтган йилнинг иккинчи ярмидан Вали Султонов бошқариб келмоқда. Дарвоқе унга қадар жамоада вақтинчалик мураббий ҳам йўқ бўлганини айтиб ўтиш лозим. Футболчилар ўйинларга ўзини-ўзи тайёрларди. Ажаб эмас Султонов бошчилигидаги жамоа яна кучлилар сафига қайтар. Буни вақт кўрсатади.
“Локомотив-БФК” – Павел Захаров
“Темирйщлчилар” раҳбарияти мана бир неча йилдирки Павел Захаровга ишонч билдириб келмоқда. 30 ёшли мураббийни очиғи илгари футболчи сифатида қайси жамоаларда ўйнагани бизга қоронғу.
“Орол” – Неъматулло Қутибоев
Қорақалпоқ футбол ҳақида гап кетганида кўпчилик Неъматулло Қутибоевни эслайди. Нукус халқини катта футболдан баҳраманд бўлишида айнан ушбу инсоннинг ўрни катта дейиш мумкин. Боиси Қутибоев камтарона шароитлардан келиб чиқиб, маҳаллий футболчилар ижросида курашчан жамоа шакллантиришга уринади. Биринчи лиганинг кўплаб клубларида бўлгани каби “Орол”да ҳам бош мураббийнинг ойлик маоши юқори бўлмасада, Неъматулло ака элита жамоаларига ўтиб кетишга ошиқмайди. Балки унинг жамоага бўлган садоқати ва ғурури йўл қўймас. Дарвоқе, Қутибоев бир неча йиллардан буён жамоада биргина ўзи ишлаб келаётганди. Айтишларича жорий мавсумдан бошлаб унга мураббийлар штабида Шариёр Жумабеков ёрдам бера бошлаган.
“Насаф-2” – Нурали Султонов
Нурали Султонов “Насаф”га бегона бўлмаган шахс ҳисобланади. Ўз вақтида ушбу жамоада футболчи сифатида мехнат қилган Султонов мураббийликдаги илк қадамларини ҳам қадардон жамоасида ташлади. “Насаф” мураббийлар штабига эътибор қаратсангиз илгари ушбу жамоада ўйнаган собиқ футболчиларни кўрасиз. Асосий жамоада Рўзиқул Бердиев. Унинг ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов. Ёшлар жамоаси мураббий эса Зафар Холмуродов. Биринчи лигадаги фарм-клубда эса Нурали Султонов. Буларнинг барчаси илгари “Насаф” бирга ўйнаган.
Исломбек Рустамбеков.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments