Latest news

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  0 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 6-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 6-тур статистикаси

Ўтган шанба ва якшанба кунлари “Ғарб” минтақасининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ШЎРТАН”НИНГ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯСИ ДАВОМ ЭТАДИ ЁХУД “ОРОЛ”ДАН БУ САФАР ҲАМ ҒАЛАБА

26 апрель шанба куни “Шўртан” сафарда “Аланга” меҳмони бўлди. Мухтор Қурбонов бошқарувидаги ғузорликлар шу куни аранг ғалабага эришди. Бош мураббий яқинда ўз интервьюларининг бирида молиявий муаммолар кўпайиб кетаётганлигини айтиб ўтган. Ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган клубга бу нарса якунда қимматга тушмаса бўлгани.

Бухоронинг “Спартак” жамоаси бу сафар йирик ғалабага эришди. “Регистон”га қарши кечган баҳсда Умид Жумаев ва Равшан Янгиевнинг дубли мезбонларнинг йирик ғалабасини таъминлади.

27 апрель санасида эса турнинг яна 4та ўйини бўлиб ўтди. Хусусан Нукуснинг “Орол” жамоаси лига дебютанти “Ғиждувон”ни қабул қилди. Неъматулла Қутибоев жамоаси шу куни рақибига дарс берди. 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нукусликлар турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
“Хоразм” – “Машъал-2” ўйинида эса сўзсиз мезбонлар фаворит эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Мансур Давлетов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалида 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

Зоминда кечган Жиззах дербисида мезбонлар “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозасига иккита тўп киритиб якунда ғалаба қозонди.

“Гулистон” ушбу турда жиддий қаршиликка дуч келди. “Шердор” шу куни меҳмондан уч очко билан қайтиши ҳам мумкин эди. Лекин қўшимча дақиқаларда гулистонликлар жавоб тўпини киритиб, ўйинни 2:2 натижаси билан тугашини таъминлади.

ГОЛЛАР
Ортда қолган тур ўйинларида ҳаммаси бўлиб 20та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.
- Энг кўп гол Вобкентда кечган “Спартак” – “Регистон” ҳамда Нукусда бўлган “Орол” – “Ғиждувон” баҳсда кузатилди. 4тадан гол! Шунингдек “Гулистон” – Шердор” ўйинида ҳам ҳар икки жамоа иккитадан гол киритди.

- Киритилган умумий голларнинг 14таси мезбонларга  тегишли. Қолган 6таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
- Учрашувларнинг биринчи таймида 6та гол кузатилди. Иккинчи бўлимда эса мермаҳсуллик янада ошиб, 14та гол қайд этилди.

- Турнинг энг тезкор голи, 4-дақиқада содир бўлиб унга “Гулистон”ҳужумчиси Дилмуҳаммад Худойбердиев муаллифлик қилди.

- Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90+4-дақиқада урилди. Эътиборлиси унинг муаллифи “Гулистон” ҳужумчисидир. Константин Боев “Шердор” билан ўткан баҳсда сўнгги дақиқаларда гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

- Энг кўп гол урган жамоаси “Спартак” бўлди. Бухороликлар “Регистон”га қарши баҳсда жавобсиз 4та тўп киритишди!
- Ушбу турда “Зомин” билан “Спартак” гол ўтказиб юбормаган жамоалар бўлишди!

- 6-тур ўйинларида иккитадан гол урган футболчилар сони 3тани ташкил этди. Шерзод Камолов (“Шердор”), Умид Жумаев, Равшан Янгиев (“Спартак”) ортда қолган турда дубл қайд этиб ўз жамоаларига очко келтирди.

ОГОҲЛАНТИРИШ
Ортда қолган турда кузатилган огоҳлантиришлар сони ҳам 20тани ташкил этди. Бу ҳар бир баҳсга 3,33..тадан сариқ демакдир!

Сариқ карточкаларнинг 7таси биринчи бўлимда кўрсатилган. Иккинчи бўлимда эса 12та футболчи огоҳлантирилди.
- Мезбон жамоа футболчиларидан жами 8 нафари огоҳлантирилган бўлса, қолган 12таси сариқ карточка меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Эътиборлиси “Аланга” – “Шўртан” (1:2) баҳсида бош ҳакам Ш.Рўзиқулов бирорта ҳам ўйинчини сариқ билан “сийламаган”!

 Аксинча энг кўп гол огоҳлантириш “Хоразм” – “Машъал-2” баҳсида кузатилди. Шу куни бош ҳакам Дилшод Каримов мезбонларнинг 2та ўйинчисини, меҳмонлардан эса 4 нафар футболчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.

6-ТУРНИ 8122 НАФАР ИШҚИБОЗ КУЗАТИБ БОРДИ
Ортда қолган қолган жами 6та учрашувда ҳаммаси бўлиб 8122 та томошабин кузатилди. Бу эса ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 1353 нафардан томошабин кирганини англатади. Энг кўп мухлис “Зомин” – “Ғаллакор-Автомобильчи” баҳсига ташриф буюрган!

Аксинча энг кам томошабин “Спартак” – “Регистон” ўйинига кирган!

Томошабинлар меҳри кимда қандай?
«Аланга» (Косон) – «Шўртан» (Ғузор) – 1:2. 215 томошабин.
«Спартак» (Бухоро) – «Регистон» (Самарқанд) – 4:0. 156 томошабин.
«Орол» (Нукус) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 3:1. 2241 томошабин.
«Хоразм» (Урганч) – «Машъал-2» (Муборак) – 2:1. 2531 томошабин.
«Зомин» (Зомин) – «Ғаллакор-Автомобилчи» (Ғаллаорол) – 2:0. 2801 томошабин.
«Гулистон» (Гулистон) – «Шердор» (Самарқанд) – 2:2. 178 томошабин..

6-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ШЎРТАН (Ғузор)

6

5

1

0

17-3

16

2

ХОРАЗМ (Урганч)

6

4

1

1

9-6

13

3

ОРОЛ (Нукус)

6

4

0

2

11-6

12

4

ЗОМИН (Зомин)

6

3

1

2

8-3

10

5

АЛАНГА (Косон)

6

2

2

2

7-6

8

6

ГУЛИСТОН (Гулистон)

6

2

2

2

8-8

8

7

ШЕРДОР (Самарқанд)

6

2

2

2

7-9

8

8

ҒАЛЛАКОР-АВТОМОБИЛЧИ (Ғаллаорол)

6

2

1

3

6-6

7

9

СПАРТАК (Бухоро)

6

2

0

4

7-11

6

10

ҒИЖДУВОН (Ғиждувон)

6

1

2

3

5-9

5

11

МАШЪАЛ-2 (Муборак)

6

1

1

4

2-10

4

12

РЕГИСТОН (Самарқанд)

6

1

1

4

4-14

4

Тўпурарлар:
Жўрабек Собиров («Гулистон») – 4.
Жамшид Ҳошимов («Шўртан») – 3.
Виктор Клишин («Шўртан») – 3.
Низом Норов («Хоразм») – 3.
Дамир Низанов («Орол») – 3.
Наврўзбек Хаипов («Орол») – 3.
Соли Хайруллаев («Ғаллакор-Автомобилчи») – 3.
Турғун Қобилов («Шердор») – 3.
Умид Жумаев («Спартак») – 3.
Мансур Отақулов («Ғиждувон») – 3.

7-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
2 май куни “Ғарб” минтақасида 7-тур ўйинларига старт берилди. Унда “Регистон” ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Турнир пешқадами “Шўртан” эса “Гулистон” дарвозасига жавобсиз нақд 4та тўп киритиб, йирик ғалабага эришди.
Бугун эса яна тўртта ўйин бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади.

2 май (жума)
“Регистон” – “Зомин” 0:1.
“Шўртан” – “Гулистон” 4:0.
4 май (якшанба)
“Машъал-2” – “Шердор”
“Ғиждувон” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Орол” – “Аланга”
“Хоразм” – “Спартак”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика