Latest news

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  1 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. 4-тур статистикаси News

Биринчи лига, “ғарб” минтақаси. 4-тур статистикаси

“Ғарб” минтақасидаги 4-тур ўйинлари ҳам 19 апрель, якшанба куни бўлиб ўтди. Қуйида ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
КУРАШ “ОРОЛ” ВА “ЗОМИН” ЎРТАСИДА КЕЧАДИГАН КЎРИНАДИ

«Обод» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 1:0.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Шердор» (Самарқанд) – 0:1.
«Аланга» (Косон) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:1.
«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0.
«Орол» (Нукус) – «Насаф-2» (Қарши) – 1:0.


ГОЛЛАР
* 4-турнинг 5та ўйинида жами 4та гол киритилди.
* Мезбон ва меҳмон жамоалар 2тадан тўп киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида атига 1та гол урилган.
* Қолган 3та гол эса иккинчи бўлимда киритилган.
* Турнинг энг тезкор голи 23-дақиқада “Обод” футболчиси Санжар Тўрақулов томонидан киритилган.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 89-дақиқада қайд этилди. “Шердор” ярим ҳимоячиси Санжар Акрамов ушбу дақиқада “Ғиждувон” дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасига ғалаба келтирди.
* Пенальти! 4-турдаги учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар 2та пенальти белгилади.  
* Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам аниқ амалга оширилган. Бу борада Санжар Тўрақулов (“Обод”) билан Наврўз Ҳаипов (“Орол”) муваффақият қозонган.
* Эътиборлиси ушбу турда 2та ва ундан ортиқа гол урган футболчилар учрамади.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Мазкур турда жами 25 та ўйинчи сариқ карточка билан жазоланди.
* Ундан 11 нафари мезбнон жамоа футболчилари бўлса, қолган 14таси эса меҳмонлар томон кўрсатилган.
* 6та сариқ карточка биринчи бўлимда қайд этилган.
* Иккинчи бўлимда эса қоидалар нисбатан кўп бор бузилди ва яна 19та ўйинчи сариқ карточка билан “сийланди”.
* “Аланга” ва “Локомотив БФК” жамоасидан 1тадан футболчи огоҳлантирилган. Бу борада улар бошқаларга нисбатан намуна кўрсатишди.
* “Зомин” билан “Шердор” футболчилари эса аксинча 4тадан сариқ карточка олиб бу борада пешқадамлик қилди.
* “Ғиждувон” – “Шердор” учрашувида бош ҳакам жами 7та нафар ўйинчини сариқ карточка билан “сийлади”.  

 ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ ИЛЬГИЗ ТАНТАШЕВДА ЁХУД ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Мазкур турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида Ильгиз Танташев бошқаларга нисбатан энг юқори балл олган  рефери бўлди.
* Назоратчи Булат Галеев бухоролик ҳакамнинг ҳатти-харакатлари 9,0 баллга муносиб кўрди.
* Игорь Мустафин билан Руслан Лутфулин эса бир хил – 7,8 балл олган. Бу эса ушбу турдаги энг паст балл бўлди.

«Обод» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 1:0.
Ҳакамлар:
Р. Лутфулин (Тошкент) – 7,8, С. Каримов (Тошкент) – 8,4, Ф. Ёрмухамедов (Тошкент) – 8,0, А. Нажафалиев – 9.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Шердор» (Самарқанд) – 0:1.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши) – 7,9, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,0, З. Элибоев (Қарши) – 8,0, Ш. Ражабов - 8
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

«Аланга» (Косон) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:1.
Ҳакамлар
: А. Эргашев (Тошкент) – 7,9, Ф. Достонов (Жиззах) – 7,8, М. Турдиев (Жиззах) – 8,0, А. Калинин – 9.
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 7,8, Ш. Рахматов (Бухоро) – 7,7, Ф. Хайруллаев (Бухоро)– 8,1, Х. Отамуротов - 8
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

«Орол» (Нукус) – «Насаф-2» (Қарши) – 1:0.
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро) – 9,0, Т. Қўлдашев (Бухоро) – 8,6, Б. Қодиров (Бухоро) – 8,8, Д. Сарсенов  - 8
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

ТОМОШАБИНЛАР
* 5та ўйинга жами 7178 нафар ишқибоз ташриф буюрди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 1435тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп томошабин кирган ўйин Нукусдаги “Орол” – “Насаф-2” баҳси бўлди. Мазкур учрашувни 5350та ишқибоз бевосита стадионда кузатиб борган.   
* Аксинча Тошкентда кечган “Обод” – “Зомин” қарама-қаршилиги кузатиш учун эса атига 72 нафар мухлис стадионга қадам ранжида қилган.

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

«Орол» (Нукус) – «Насаф-2» (Қарши) – 1:0. 5350 томошабин.
«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0. 1426 томошабин.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Шердор» (Самарқанд) – 0:1. 243 томошабин.
«Аланга» (Косон) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:1. 87 томошабин.
«Обод» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 1:0. 72 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Орол 4 3 0 1 12 - 3 9 9
2 Зомин 4 3 0 1 8 - 2 6 9
3 Насаф-2 4 2 1 1 9 - 2 7 7
4 Машъал-2 4 2 1 1 6 - 2 4 7
5 Локомотив БФК 4 2 1 1 4 - 2 2 7
6 Обод 4 2 1 1 3 - 2 1 7
7 Хоразм 4 1 2 1 2 - 4 -2 5
8 Шердор 4 1 0 3 1 - 9 -8 3
9 Ғиждувон 4 0 2 2 1 - 3 -2 2
10 Аланга 4 0 0 4 0 - 17 -17 0


5-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР:
23 апрель (пайшанба)
“Машъал-2” – “Хоразм”
 24 апрель (жума)
“Насаф-2 – Обод”
“Локомотив-БФК” – “Орол”
“Шердор” – “Аланга”
“Зомин” – “Ғиждувон”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика