Latest news

17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  1 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  7 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов News

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов

Биринчи лиганинг "Ғарб" минтақасида ҳам май ойининг энг яхши мураббийини аниқладик.
Унга кўра ортда қолган май ойида яхши натижа қайд этган "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов бу сафар ғолиб чиқди. Сабаби шуки, ғузорликлар олий лига сари дадил қадам ташламоқда. Жамоа май ойида ҳам бирорта маротаба мағлубиятга учрамади. Қурбонов жамоаси май ойида 5та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди! Ушбу учрашувларда ғузорликлар йирик ғалабаларни қўлга киритди. Жамоа ҳаммаси бўлиб 5та баҳсда 16та гол уришга эришди. Бу ҳар бир учрашувга ўртча миқдорда 3тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан"да сермаҳсуллик жойида.

2-ўринга эса Спартак Муртазоевни муносиб деб билдик. Жиззахлик ёш мураббий футболчиликни якунлаб "Зомин"да мураббийик соҳасини бошлаб юборганди. Спартак Суюнович бу йил "Зомин"ни курашчан жамоага айлантира олди. Унинг жамоаси май ойида 6та ўйинда майдонга тушди. Шундан 4тасида ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Бир ўйнда дуранг қайд этиб, қолган яна бир учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Жами 13 очко йиғган "Зомин" 12-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Табиийки бунда Спартак Муртазоевнинг ўрни катта.

Неъматулла Қутибоев апрель ойида ҳам энг яхши мураббийлар қаторидан жой олганди. Нукусликларнинг бу йилги мавсумда ижобий натижа қайд этмоқда дейиш мумкин. Камтарона шароитдан келиб чиқиб, ишлаётган қорақалпоқ ўғлони маҳаллий ёшларни етиштириб, уларни юзага чиқармоқда. "Орол" жамоаси май ойида 6та ўйин ўтказиб, жами 7 очко жамғарди. 12-турдан кейин эса жамоа турнир жадвалида 4-ўриндан жой эгаллади.  
 
Май ойининг энг яхши мураббийи
1. Мухтор Қурбонов - "Шўртан"
2. Спартак Муртазоев - "Зомин"
3. Неъматулла Қутибоев - "Орол" 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика