Latest news

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Биринчи лига. "Динамо" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади News

Биринчи лига. "Динамо" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади

Биринчи Лига 24-тур қолдирилган ўйинлари доирасида Уйчида маҳаллий «Хотира-79» клуби меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси водийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.

Мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этган Илҳом Шарипов шогирдлари ўйиннинг 12-дақиқасига келиб ҳисобни очишди. Яримҳимоячи Искандар Холмирзаевнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб дарвозасидан жой олди, 0:1.

Голдан руҳланган меҳмонлар кўп ўтмай орадаги фарқни иккитага етказишди. Ўнг қанотдаги ҳужумкорлиги билан ажралиб турган яримҳимоячи Жонибек Кўчимов 18-дақиқада ҳисобни 0:2 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб, натижани йирик кўринишга олиб келишди. 73-дақиқада «Хотира-79» дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Омаджон Тайлоқов унумли фойдаланди, 0:3.

Мавсумдаги сўнгги баҳсда ҳам йирик натижали ғалабага эришган «Динамочилар» жами 32 ўйинда 86 та гол киритиб, 26 ғалаба билан 82 очко жамғарган ҳолда Биринчи Лига-2016 мавсумини ғолиб сифатида якунлашди. Ушбу натижа билан «Динамо» мухлисларини яна бир карра табриклаб қоламиз.

Биринчи Лига. 24-турнинг қолдирилган учрашуви.

12 ноябрь (шанба)

«ХОТИРА-79» - «ДИНАМО» - 0:3 (0:2)

Голлар:
Искандар Холмирзаев 12, Жонибек Кўчимов 18, Омаджон Тайлоқов 73 пенальтидан.

«Динамо»: Михаил Наумов (Рустам Тоштурдиев), Алексей Николаев (Лазиз Нуридинов), Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Убайдулло Набиев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов), Омаджон Тайлоқов, Жасур Азимов (Ислом Шарипов), Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин, Алишер Холиқов (Ҳакимхон Аъламхонов).

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика